12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:59
Иқтисодиёт 👁 819

АМУДАРЁДА ЁҒ-МОЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

АМУДАРЁДА ЁҒ-МОЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Амударё туманида масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонасида пахтачилик-тўқимачилик кластери ташкил этилганлиги соҳада муҳим юксалишларга асос бўлмоқда. Кластер тизими пахтани экишдан то ҳосилидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларни ягона технологик занжирга бирлаштиради. Бунда илм-фан, ҳамда ишлаб чиқариш интеграцияси чуқурлашади, янги инновацион технолонияларни амалиётга жорий этишга қулай шароит яратилади.

Пахтачилик-тўқимачилик кластери ер майдонларида интенсив технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш орқали пахтачиликдан юқори ҳосил олиниб, фермер хўжаликлари иқтисодиёти барқарорлашди. Техник таъминоти яхшиланиб, қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари моддий манфаатдорлиги ошишига асос бўлмоқда.

Ушбу пахтачилик-тўқимачилик кластери туманимиз фермер хўжаликларида етиштирилган пахтани қайта ишлаш учун собиқ “Амударё пахта тозалаш заводи”нинг бино ва иншоотларини беш йил муддатда тўлаш шарти билан сотиб олиб, ўз таркибига қўшди. Ҳозирги кунгача мазкур заводда тозаланиб, чигитидан ажратилиб, тола ҳолига келтирилган пахтадан “Amudaryotex” хорижий корхонасида калава ип тайёрланиб, чигити четга сотилаётган эди.

Айни кунларда кластер корхонада ушбу чигитлардан ёғ-мой ишлаб чиқариш мақсадида 4 миллион 300 минг долларлик лойиҳани ишга тушириш учун саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Лойиҳага мувофиқ зарур ускуналар, технологияларни олиб келиб ўрнатиш ишлари қизғин давом этмоқда. Технологияларни ўрнатиш ишларига малакали мутахассислар жалб этилган бўлиб, уларнинг унумли ишлашларига зарур шароитлар яратилган. Лойиҳа қурилиши тугалланса, пахтачилик-тўқимачилик кластерида пахтадан маҳсулот ишлаб чиқариш турлари яна биттага кўпаяди. Йилига 10 минг тонна ўсимлик мойи ишлаб чиқариш қувватига эга лойиҳа қурилиши тугалланса, бу ерда яна 100 та янги иш ўрни яратилади.

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхона пахта-тўқимачилик кластерида келгусида амалга оширилиши мўлжалланаётган режалар талайгина. Хусусан, 2024-2025 йилларда 5 миллион погонометр калава ип ишлаб чиқариш, 2025-2026 йилларда ишлаб чиқарилган калава ипларни тўқимачилик маҳсулотларига айлантириш каби лойиҳалар ҳам кўзда тутилган. Яъни деҳқонларимиз етиштирган пахта ҳосили шу ернинг ўзида тозаланади, тола ишлаб чиқарилиб, тола калава ипга айлантирилиб, тўқимачилик маҳсулоти, яъни газлама ишлаб чиқарилади. Натижада яна қўшимча 2 минг ишчи ўрин яратилади, маҳсулот экспорти кўлами ҳам ортади. Бу ўз-ўзидан аёнки, ушбу жараёнларда иштирок этадиган деҳқонлар-у ишчиларнинг манфаатдорлиги ортади, турмуши яна ҳам фаровон бўлади.

Кластер корхонасининг моддий қўллаб-қувватлаши натижасида жорий йилда ҳам пахтадан мўл ҳосил етиштириш учун пухта замин яратилди, ерлар лазерь ускунаси ёрдамида текисланиб, суғорилмоқда, экиш мавсумига техникалар таъмирланиб тайёрланди, пахтани зарарли ҳашаротлардан, касалликлардан ва ёввойи ўтлардан биологик ҳимоя қилиш чора-тадбирлари олиб борилмоқда.

Бу ўз навбатида туманимиз иқтисодиёти юксалишига, халқимиз турмуши сифати яхшиланишига муҳим ҳисса бўлиб қўшилади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026