12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:59
Қишлоқ хўжалиги 👁 535

ЗАМОНАВИЙ ИССИҚХОНАЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

ЗАМОНАВИЙ ИССИҚХОНАЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Бутун дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги долзарб масала бўлиб турган ҳозирги пандемия даврида мамлакатимиз бозорларининг тўкинлиги, халқимиз турмуши ободлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш салмоғи ва сифати тобора ортаётгани натижасидадир.

Кейинги йилларда мамлакатимизда, шу жумладан туманимизда ҳам замонавий иссиқхоналарнинг янада кўпайтирилаётгани – қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлашда ва йилнинг ҳамма фаслларида турли сабзавотлар билан бозорларимиз тўкинлигига эришишда муҳим омил бўлаётир.

Шу йилнинг 19 февралида туманимизнинг Оқ олтин овулида фаолият юритаётган Анвар Холимбетов раҳбарлигидаги “Оқ олтин – Амударё” фермер хўжалигида янгидан 50 сотих майдондаги замонавий иссиқхона ўз фаолиятини бошлади.

Иссиқхона 1 млрд. сўм маблағ эвазига “Асака инновация файз” масъулияти чекланган жамияти ишчилари томонидан бунёд этилди.

Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергия тежамкор технологияларга асосланган иссиқхонада келгусида йил давомида помидор, бодринг, бақлажон, булғори қалампири каби рўзғорбоп маҳсулотларни етиштириб, халқимиз дастурхонига тортиқ қилиш режалаштирилган.

Иссиқхона қуриб битказилиши муносабати билан бу ерда замонавий иссиқхоналарда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳажмини оширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарга туманимиздаги тўртта сектор раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республика Прокурорининг ўринбосари Айбек Шомуродов, қишлоқ хўжалиги масъул ходимлари, овулдаги фермер хўжаликлари раислари, иссиқхоналар эгалари қатнашдилар.

Тадбирда замонавий иссиқхоналар сони ва экин майдонлари ҳажмини кўпайтириш, маҳсулот етиштиришни ошириш, иссиқхоналарда йил давомида ҳосил олиш амалиётини жорий этиш бўйича фикрлар алмашилди.

Мазкур фермер хўжалигининг 154 гектар экин майдонининг мавжуд. Шунинг 30 гектарига 2022 йил ҳосили учун ғалла экилган. Қолган майдонларга пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари экилади.

Хўжаликда қатор йиллардан бери маҳсулот етиштиришнинг барча турлари бўйича белгиланган режалар ортиғи билан адо этиб келинаяпти. Олинаётган даромадлар ҳисобидан эса янги-янги лойиҳалар амалга оширилаяпти. Шуларнинг бири 50 сотихлик майдондаги электр энергия ва сув тежовчи технологиялари асосида қурилган замонавий иссиқхона бўлса, яна бири 10 гектарлик ҳудудда замонавий боғ барпо этилаяпти.

Ҳозирги кунда ушбу ерлар лазер қурилмаси ёрдамида текисланиб, баҳорги суғоришга тайёр қилиб қўйилган. Ерлар тобига келгач, иқлим шароитимизга мос, ҳосилдор мевалар кўчатлари олиб келиб ўтқазилади. Бунинг учун 220 миллион сўм маблағ сарфланади.

Семинар иштирокчилари фермер хўжалигида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо бердилар. Бундай илғор лойиҳалар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришда ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим омил бўлишини таъкидладилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026