12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:11
Иқтисодиёт 👁 534

ПАХТАЧИЛИК – ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРИ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙМОҚДА

ПАХТАЧИЛИК – ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРИ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙМОҚДА

1. Мамлакатимизда Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалигининг бошқа саноат корхоналари ўртасида бозор муносабатларини янада ривожлантириш, юқори қўшилган қийматга эга замонавий тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишни рағбатлантириш ва қишлоқ аҳолисининг бандлигини ошириш мақсадида ҳудудларда пахта тўқимачилик ишлаб чиқаришларини ташкил этишнинг кластер шаклларини кенг жорий этиш белгиланган эди. Шунга мувофиқ Амударё туманида масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонасида 2019 йилда пахтачилик-тўқимачилик кластери ташкил этилди. Ўтган уч йил мобайнида кластер билан шартнома тузган фермер хўжаликларида пахта хомашёсини етиштириш харажатлари ўз вақтида таъминланаётгани туфайли барча агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилиб, натижада пахта далаларидан мўл ҳосил тўпланиб, конрактация шартномалари ортиғи билан бажарилмоқда. Ҳосилдорлик ортишига эришилмоқда.

Айни кунда ушбу корхонада 900 нафарга яқин одам доимий иш билан банд.

Корхонада 2020 йилда пахта толасини қайта ишлашдан 7,1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган. 2021 йилда эса экспорт ҳажмини 8 миллион долларга етказиш режалаштирилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 сентябрдаги Қарорига мувофиқ Оқ олтин овулида фаолият юритиб турган “Амударё пахта тозалаш заводи” ҳам беш йил муддатда бўлиб тўлаш шарти билан кластер томонидан сотиб олинди ва бу лойиҳа бўйича 82,5 миллиард сўмлик модернизациялаш ишларини олиб бориш, 40 минг тонна пахтани 60 кунда қайта ишлаш қувватига етказиш режалаштирилган. Айни кунларда бу борада ташкилий ва амалий ишлар олиб борилмоқда.

Пахтачилик-тўқимачилик кластери фермер хўжаликларида ишларни ташкил этишнинг илғор агротехнологиялари ва услубларини жорий қилиш, сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича ижобий натижаларни таъминлашга интилади. Ерларни экишга тайёрлашдан тортиб, етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб топширишгача бўлган барча ишлар учун ўз вақтида маблағ етказиб беради. Фермер хўжаликларидан қабул қилиб олинган пахта хомашёси Оқ олтин овулидаги пахта тозалаш заводида қайта ишланиб, Манғит шаҳридаги корхонада ипга айлантирилади. Ҳозирги кунда пахта толасидан тайёрланаётган калава ип маҳсулотининг асосий қисми Хитойга экспорт қилинаяпти.

Корхонада ишчиларнинг унумли ишлашлари, маҳсулот сифатли бўлиши учун барча шароитлар яратилган. Хусусан иш дастгоҳлари, барча технологиялар соз ишлашига эришилаяпти. Иш уч сменада ташкил этилган бўлиб, барча сменадаги ишчилар ҳам иссиқ овқат билан таъминланган, ойлик маошлари ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилаяпти. Устоз-шогирд анъанаси асосида янги ишга келганлар тажрибали ишчиларга бириктирилиб қўйилади ва малакаси оширилади.

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси пахтачилик-тўқимачилик кластери пахтани экишдан тортиб, то етиштирилган ҳосилни қайта ишлаш, қайта ишланган толадан калава ип йигириш каби жараёнларни тўлиқ қамраб олгани ва бу жараёнда мингга яқин юртдошларимизнинг бандлигини таъминлаб, иқтисодиётимиз ривожига ҳисса қўшаётгани билан аҳамиятлидир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026