13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:14
Сиёсат 👁 24,012

Қорақалпоғистон Республикаси секторлари раҳбарлари, вазирликлар, муассаса ва ташкилот раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси секторлари раҳбарлари, вазирликлар, муассаса ва ташкилот раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди

4 февраль куни Амударё туманининг Қипчоқ шаҳарчаси ҳудудида жойлашган 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида Қорақалпоғистон Республикаси секторлари раҳбарлари, вазирликлар, муассаса ва ташкилот масъуллари ҳамда туманимиздаги бир қатор идора-ташкилот вакиллари ва ёшлар иштирокида онлайн тарзда сайёр қабул ўтказилди.

Қабул аввалида Халқ қабулхоналарининг доимий эътибор марказида бўлиб келаётган долзарб ижтимоий масала – ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалар топширилди.

I гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаролар Сапаргул Неъматова, Зокиржон Бобожанов, Отабек Шукуруллаев ва Анвар Аметовларга ногиронлик аравачалари берилди.

Ёрдамга муҳтож фуқароларга ижтимоий кўмак кўрсатилишида ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллабай ва хонадонбай ўрганиш ишлари йўлга қўйилганлиги алоҳида эътиборга моликдир. Ҳоким ёрдамчилари ўзлари бириктирилган маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг яшаш шароитини ўрганиб амалий ёрдам кўрсатишмоқда.

Сайёр қабулда туманимизнинг турли ҳудудларидан ёшлар иштирок этишиб ўз муаммолари билан масъулларга мурожаат қилишди. Учрашувда 60 нафардан ортиқ ёшлар қатнашиб, турли мазмундаги жами 23 та мурожаат келиб тушди.

Туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов ёшларга мурожаат қилиб, мавжуд муаммо ва таклифлар билан бемалол мурожаат қилишлари мумкинлигини ва албатта ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмаслигини таъкидлади.

Шундан сўнг ёшларнинг мурожаатлари тингланди.

Туманимиздаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг карате тури бўйича тренер Акмал Раҳимов 18-20 февраль кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган турнирда 4 нафар шогирдининг йўл харажатлари қоплаб берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Акмал Раҳимовга мурожаат албатта кўриб чиқилиб, тез орада ижобий ҳал қилиниши маълум қилинди.

Бундан ташқари, Бештом маҳалласида истиқомат қилувчи ёш тадбиркор Асадбек Юсупов, туманнинг олис ҳудудида ўқув маркази очишда ҳуқуқий ва амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Шунингдек, Бештом маҳалласида истиқомат қилувчи ёшлардан Азамат Мухтаров ўз маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжаликларидан бирида 15 гектар майдонда ўзаро келишув асосида деҳқончилик билан шуғулланиб келаётганлигини, бундан буёғига ушбу ерларда ўз чорвачилик фаолиятини бошлаш истаги борлигини ҳамда бунда ҳуқуқий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилди.

Шунингдек, ҳудуд ёшлари ва тадбиркорлар асосан бандлик, имтиёзли кредит олиш, тикув машинаси олишда субсидия ажратилиши, тўлов-контрактнинг бир қисмини тўлашда кўмак сўраб ва бошқа масалаларда Қорақалпоғистон Республикаси секторлари масъулларига мурожаат қилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилиб, айримларига қонуний тушунтириш берилди. Муддат талаб қилувчи мурожаатлар эса, тегишли масъуллар томонидан ўрганиб чиқилиши маълум қилинди.

Шунингдек, cайёр қабулда мурожаатларинг ҳеч бири эътибордан четда қолмаслиги ва ҳар бир мурожаат имкон қадар ижобий ечим топиши таъкидланди.

Шундан сўнг ёшларга, она Ватанимиз учун муносиб фарзанд бўлишга чорловчи “Темур” бадиий фильми намойиш этилди.

Ўтказилаётган сайёр қабуллар халқимизнинг узоғини яқин қилиб, уларга ҳар томонлама қулайлик яратибгина қолмасдан, ватанимиз келажаги бўлган ёшларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026