12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:59
Иқтисодиёт 👁 308

ЎзЛиДеП туман Кенгаши аппарати раҳбари тадбиркорлар фаолияти билан танишди

ЎзЛиДеП туман Кенгаши аппарати раҳбари тадбиркорлар фаолияти билан танишди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Амударё тумани Кенгаши томонидан партия электоратини қўллаб-қувватлаш, партиянинг мақсад ва вазифаларини кенг жамоатчиликка етказиш, айни кундаги олиб бораётган фаолияти ҳақида хабардор қилиш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 2 февралида партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Мадамин Казаков Қиличбой овулида бўлди ва овул фуқаролар йиғини раиси Баҳром Қодиров билан ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари билан учрашди, тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот бериб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.

Дастлаб масъуллар тадбиркор Жўшқин Жумамуродовнинг ишлари билан танишдилар. У шифер, тунукафон маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан бирга маиший техникалар билан савдо қилувчи дўкон фаолиятини ҳам йўлга қўйган, яъни ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни ўз дўконларида сотадилар. Бу билан тадбиркор 8 нафар ҳамқишлоғини иш билан таъминлади.

Ҳудуддаги яна бир тадбиркор Дилбар Бегмуродова нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан  шуғулланади. Овулдаги барча ошхоналар, мактабгача таълим ташкилотлари, аҳолини иссиқ ва хуштаъм нон, буханка, патир каби нонлар ва нон маҳсулотлари билан таъминлаётган тадбиркорнинг ҳам, у жалб этган ёрдамчиларнинг ҳам қўли-қўлига тегмайди. Буюртмалар ҳам шунга яраша бўлаяпти.

Нонвойхона фаолияти билан танишган масъуллар тадбиркорга фаолиятини кенгайтириши мумкинлиги, бунинг учун имтиёзли кредитлар мавжудлиги, тадбиркорлик қилиб халқимизнинг корига яраб келаётганлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида тушунтирдилар, партиянинг туман Кенгаши уларни доимо қўллаб-қувватлашини билдирдилар.

Ҳудуддаги яна бир тадбиркор Қўчқорбой Норимов ўз томорқасида иссиқхона ташкил этиб, қишда ҳам ёз неъматларини етиштираяпти. Ўзбекистон Либерал демократик партияси туман Кенгаши аппарат раҳбари Мадамин Казаков, овул фуқаролар йиғини раиси Баҳром Қодировлар иссиқхонада айни кунда барра пиёз етиштирилиб, бозорларимизга  чиқарилаётгани, бу билан томорқачи эл дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётганини таъкидлашди.

Етиштирилган ҳосил сотиб бўлингач, ўрнига ҳозирда уй шароитида экиб қўйилган эртаги сабзавотлар кўчириб ўтқазилади ва парвариш қилинади. Иссиқхона фаолияти билан танишган одам агар хоҳиш бўлса, меҳнат қилинса, иссиқхона улкан даромад манба эканлигини англайди. Чунки иссиқхонада етиштириладиган бодринг, помидор, булғор қалампири каби эртаги экинлар кўчатларига доимо харидор топилади. Бу билан тадбиркор ўз оиласи фаровонлигини таъминлабгина қолмай, бозорларимиз тўкинлигига ҳам муносиб ҳисса қўшади.

Тадбиркор – юртимизга мададкор, деган ибора бежиз айтилмаган. Ўз меҳнатлари билан ўзларининг турмушини обод этиб, юртимиз тараққиётига ҳам муносиб ҳисса қўшаётган ишбилармонлар туманимизда кўп. Уларга муносиб шароитлар яратиш, қўллаб-қувватлаш, янада улкан марраларга рағбатлантиришда тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси туман Кенгаши доимо бош-қош бўлмоқда.

Ойгул Ражабова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026