13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:10
Сиёсат 👁 454

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тараққиёти ва форовонлиги энг аввало ёшларга боғлиқ деган сўзлари бугун барча ёшларнинг диққат марказида. Зеро, бугунги ёшларнинг шижоати, ғайрати бошқача. Улар юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшаб, илм ва касб-ҳунар сирларини ўрганишга астойдил ҳаракат қилмоқдалар. Шу маънода ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш, ижобий ечим топиш мақсадида туманимиз бўйлаб “Ҳоким ва ёшлар учрашувлари” ташкил қилинмоқда.

2 февраль куни туманимиздги Қипчоқ овул фуқаролар йиғини биносининг мажлислар залида фаол ёшлар билан “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ Қабулхонаси мудири Эркин Ражапов ҳамда тегишли муассаса-ташкилот масъуллари қатнашишди.

Учрашув расмиятчиликдан ҳоли очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтди.

Туман ҳокими дастлаб маҳаллаларда эндигина иш бошлаган ёшлар етакчиларининг вазифалари ҳақида сўз юритиб, бундан буёғига ёшларнинг муаммо ва таклифларини ташкилот раҳбарларига етказишда ёшларнинг вакили бўлиши, шунингдек, етакчилар доимий равишда ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорлик қилишини қайд этиб ўтди.

Туман ҳокими ёшларга мурожаат қилар экан, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан кейинги йилларда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилганлиги, ёшлар фаолиятига доир муҳим қарор ва фармонлар, қонунлар қабул қилинаётгани ва унда ёшларнинг ҳам таклифлари ўрин олаётганлиги, ёшларга қаратилаётган юксак эътиборнинг намунаси эканлигини айтиб ўтди.

Учрашувда туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражапов томонидан Ватан келажаги фақат ёшлар қўлида эканлиги, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муаммоларини ҳал қилиш учун туманимиздаги барча мутасадди ташкилот раҳбарлари масъул эканлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, ёшлар учун туман Халқ қабулхонаси эшиклари доимо очиқлиги таъкидланди.

Шундан сўнг ёшлар туман хокимига ўз муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилди. Учрашувда ёшлар томонидан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Жойида ҳал қилиш имкони бўлган мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар юзасидан ёшларнинг талаблари қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда алоқадор муассаса, ташкилот, идораларга муддатлар белгиланиб, топшириқлар берилди. Мурожаат ва саволлар баробарида учрашувда иштирок этган ёшлар туман ҳокимига ўз таклифларини ҳам беришди.

Бугун Ўзбекистонда юксак маънавиятли авлод тарбияланмоқда. Бугунги ёшларнинг онг-у шуури, дунёқараши ҳам ўзгарган. Ёшларимиз орасида янгича ўйлайдиган, инновацион ғояларини амалга татбиқ эта оладиган кучлар борлиги бизни қувонтиради.

Туман ҳокими ёшларга мурожаат қилиб, бугун амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларининг барчаси ёшлар учунлигини, ёшлар ўз устида доимий ишлаб, ҳамиша юқори марраларни забт этишга интилишлари лозимлигини таъкидлади.

Ҳоким билан учрашув барча ёшлар дилида ўзгача таассурот қолдирди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026