12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:59
Иқтисодиёт 👁 363

ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ КЕНГАШИ РАИСИ АКТАМ ҲАИТОВ ТУМАНИМИЗГА ТАШРИФ БУЮРДИ

ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ КЕНГАШИ РАИСИ АКТАМ ҲАИТОВ ТУМАНИМИЗГА ТАШРИФ БУЮРДИ

20 январь куни Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Aктам Ҳаитов томорқа ер эгаларининг фаолияти билан яқиндан танишиш ва уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, ҳал қилишда амалий ёрдам бериш мақсадида Амударё туманига ташриф буюрди.

Aктам Ҳаитов тумандаги соҳа масъуллари ҳамроҳлигида дастлаб, Гулзор маҳалласи “Обод турмуш” кўчасида истиқомат қилувчи Наргиза Авезмурадова хонадонига ташриф бюриб, томорқадан унумли фойдаланаётганлигининг гувоҳи бўлди.

Наргиза Авезмурадова турли хилдаги ноёб ва ҳушбўй гулларни етиштириш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган. Гулчилик орқасидан катта даромад топаётган юртдошимиз юртбошимизга чуқур миннаддорлик билдириб, ҳозирги кунда тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилганлиги, хуқуқий маслаҳатлар берилаётганлигини ва мавжуд имкониятлардан самарали тарзда фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, меҳмонлар сифатли ва унумдор уруғларни етказиб бераётган “Амударё томорқа хизмат” масъулияти чекланган жамияти кластери корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонунга кўра ҳар бир туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлари ҳудудида камида биттадан “Томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятлари ташкил этилиб, мазкур жамиятларга иссиқхона, совутгичли омборхоналар, чорвачилик мажмуалари қуриш учун камида 3 гектардан ер ажратилиши белгиланган эди.

 Туманимизда томорқа ерлардан унумли фойдаланиш, томорқани ҳақиқий даромад манбаига айлантиришга катта ҳисса қўшаётган “Амударё томорқа хизмат” масъулияти чекланган жамияти бугунги кунда самарали фаолият олиб бормоқда.

"Амударё томорқа хизмати" масъулияти чекланган жамияти негизида томорқа хизмати кластерининг ташкил этилиши натижасида умумий қиймати 4,8 млрд сўмлик лойиҳа доирасида 15-17 минг хонадон қамраб олинди. Мақсад битта – деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган майдонлардан самарали фойдаланиш, қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва турмуш даражасини ошириш.

Ташриф давомида ушбу жамият томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Кластер корхонасига ходимларига боғдорчиликнинг янги йўналишлари бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.

 Айтиш керакки, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида кластер усулининг йўлга қўйилиши экин турларининг кўпайишига, ҳосилдорлик ва даромаднинг ошишига хизмат қилмоқда.

Шундан сўнг, фермер деҳқон хўжалиги раислари ва томорқа ер эгалари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчиларига аввало, ишни, ўз томорқасида деҳқончиликни йўлга қўйишни истаган оилаларга имтиёзли кредит ажратиш, бизнес лойиҳалар ишлаб чиқишга амалий ёрдам беришдан бошлаши лозимлиги таъкилаб ўтилди.

Туман масъуллари аҳолига ҳар томонлама кўмаклашиш ва экинлар ҳосилдорлигини оширишга доир фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўрилиши маълум қилиниб, кам таъминланган ва қаровчиси йўқ оилаларга бириктирилган илғор фермерларнинг иш фаолияти таҳлил қилинди.

Шундан сўнг, йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишлича жавоблар олдилар.

Ф.Эшимбетова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026