13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:12
Саломатлик 👁 269

Амударё туманига шу кунгача жами 7 турдаги 211 минг 398 доза вакциналар олиб келинган

Амударё туманига шу кунгача жами 7 турдаги 211 минг 398 доза вакциналар олиб келинган

Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Айни пайтда COVID-19нинг янги “омикрон” штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларини юзага келтирмоқда. Юртимизда ҳам коронавируснинг “омикрон” штамми аниқлангани сабабли шу кунларда Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда. Аҳолини COVID-19 инфекциясига қарши вакцина билан эмлаш жараёнлари бутун республикамизда бўлгани каби Амударё туманида ҳам қизғин тарзда олиб борилмоқда.

Карантин қоидаларига тўлиқ риоя этиш, вакцина билан эмланишнинг афзалликлари хусусида асосан туман Санитария эпидемиологик-осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари кенг турда ташкил этилиб, тушунчалар берилмоқда ва белгиланган ёшдаги фуқаролар эмланишга жалб этилмоқда.

Бугунги кунда ушбу ташкилотнинг 8 та бўлинмасида 96 нафар ходим меҳнат қилиб келмоқда. Бўлимда вакциналарни сақлаш учун омборхона мавжуд бўлиб, совутгичлар ва музлаткичлар билан таъминланган. Вакциналарни олиб келиш ва эмлаш пунктларига етказиш учун алоҳида автомашина ажратилган. Электр энергиясида узилишлар бўлган пайтда таъминотнинг узлуксиз ишлаши учун махсус генератор мавжуд.

Эмлаш ишлари асосан туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли кўптармоқли марказий поликлинкада ташкил этилган. Шу билан бирга аҳолининг кўп қисмини қамраб олиш мақсадида овуллардаги тиббиёт масканларида ҳам эмлаш жараёнлари давом эттирилмоқда. Касалликдан ҳимояланишнинг энг самарали воситаси эмланиш эканлигини тўғри англаб етган фуқаролар ҳам бу жараёнларда фаол иштирок этишмоқда.

Қангли ва Қипчоқ овулларидаги аҳоли ҳам ўз ҳудудларидаги тиббиёт масканларига келиб, тиббий кўрикдан ўтишмоқда ва вакциналарнинг барча дозаларини ўз вақтда қабул қилишмоқда. Тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида етарли маълумотларга эга бўлган овул фуқаролари ўз саломатлигига эътибор билан қараб, коронавирусга қарши эмланиш билан бирга карантин қоидаларига ҳам риоя этишмоқда.

Шу кунгача туманимизга  7 турдаги жами 211 минг 398 доза вакциналар олиб келинган бўлиб, биринчи доза билан 104 минг 92нафар, иккинчи доза билан 69 минг 836 нафар, учинчи доза билан 34 минг 543 нафар фуқаролар эмланди. Эмланган аҳоли организмида ҳосил бўлган иммунитет таранглигини ошириш учун эмланганига 6 ой бўлган фуқароларининг 1 минг 74 нафари бустер доза билан эмланди.

Барча эмлаш пунктлари, оилавий поликлиника ва туман Санитария эпидемиологик-осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари томонидан касалликдан ҳимояланишда эмланиш, яъни оммавий иммунитетни ҳосил қилиш, шу билан биргаликда ижтимоий масофани сақлаш, ниқобда юриш, антисептик воситалардан тўғри фойдаланиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш касалликдан сақланишнинг асосий усуллари эканлиги тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бормоқда.

Карантин қоидаларига амал қилиш орқали вируснинг кенг тарқалишига чек қўйиш мумкин. Аммо бу билан коронавирус инфекциясини тўхтатиб бўлмайди. COVID-19 инфекциясига қарши курашиш ва унинг тарқалишининг олдини олишнинг энг самарали йўли инфекцияга қарши вакцина билан эмланишдир.

Юртимизнинг ҳар бир фуқароси ўзи ва яқинларини коронавирус инфекциясидан асраш учун қайта-қайта таъкидланаётган ва талаб этилаётган карантин қоидаларига риоя этиши керак. Антисептик ва гигиеник воситалардан мунтазам равишда фойдаланилса, инфекция юқишидан ҳимояланиш мумкин. Бу билан ҳар ким ўзи ва оиласидагиларнинг коронавирус инфекцияси билан зарарланишининг олдини олишга эришади. Энг муҳими, карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, шу билан бирга касалликка қарши тўлиқ эмланиш зарурлигини унутмаслик лозим.

 Г.Тажибоева, туман СЭОва ЖСБ Эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлими мудираси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026