12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:28
Адабиёт 👁 304

ЯНГИ ЙИЛ КЕЧАСИДА

ЯНГИ ЙИЛ КЕЧАСИДА

Ер-у осмон бирлашди, қор гуллари базмида,
Диллар шодон сирлашди, васл-у дийдор азмида.
Дўст-у ёрон жамлашди, шижоат бор жазмида,
Сўз ила нур қоришди, аҳли ашъор назмида –
Янги йилнинг завқидан ороланди ёвонлар.

Арчазорлар ифорин симирганда гул диёр,
Ёзиб кўнгил хуморин, дил тўлғонди бахтиёр.
Қор тагида баҳорни кўрганида неча бор,
Заминга бериб бағрин, халқим туйди ифтихор –
Ватаннинг қор, қишидан зиёланди давронлар.

Минг хилга дўнди қаранг, маҳаллалар ораста,
Сочилди ажиб жаранг, куй, яллалар пайваста.
Боғ-у роғлар кумушранг, қор гуллар даста-даста,
Анов чолларга қаранг, йигитлардай барваста –
“Омон-ей, омон”лардан зеболанди айвонлар.

“Лазги”дан бўлс-и-ин!” – дея қайроғин шақиллатиб,
Чўгирма бошда қия, бармоғин қарсиллатиб.
Ўзга этиб маҳлиё, жон-у танни титратиб,
“Лазги” тушди қария, воҳ-воҳ-ей, қойиллатиб,
Ажаб! Куйлар сеҳридан жилоланди ҳар ёнлар.

Безанди бошдин-оёқ Ватаннинг ҳар гўшаси,
Бўлди тун-у кун порлоқ, йилнинг зўр томошаси.
Жўшиб меҳр-у иштиёқ, юракларнинг иншоси –
“Қор хат”лар ёзилган чоғ тошди кўнгил чашмаси:
Сипқориб дил чашмидан ҳаёланди забонлар.

Созанда-ю гўянда, аҳли ашъор бир тараф,
Навоий, Бобур дилда, шеър битди неча салаф.
Бир ён ғазал, бадиҳа, бир ёнда наво талаб,
Наволарнинг мавжида раққосалар сафма-саф,
Ўйнади қийиб-қийиб, ҳеч қолмади армонлар.

Келинг, бу дам яхшилар, даврани кенгдан олиб,
Меҳр – қалбни нақшлар, оқибат бўлгай ғолиб.
Достон айтган бахшилар, куйларига чулғаниб,
Юраклар сел, эшилар, мудроқ диллар уйғониб –
Маънавият нуридан жилваланди имконлар.

Кўрдингизми, қир ошиб, келди тожик ёронлар,
Қардошлик тузин тотиб, жам бўлди қадрдонлар.
Неча фарсаҳ йўл босиб, қозоқ, қирғиз, туркманлар,
Келдилар қучоқ очиб, илдизи бир меҳмонлар –
Минг йиллик оқибатдан садоланди Туронлар.

Меҳмонлар келар йўлга ёзилди кумуш гилам,
Фасли қиш ўнг-у сўлда банд бўлди юмуш билан.
Халқим яшар кўнгилда хайрли ташвиш билан:
“Барака бор , - деб  – йилда, келди қорли қиш билан!”
Оппоқ қор уммонида ҳаволанди туғёнлар.

Бир ажиб ҳис устувор Янги йил кечасида,
Азалий синоат бор безанган Арчасида.
Ниятлари беғубор кекса-ёш чеҳрасида,
Робия дер, бетакрор куйларнинг жилвасида,
Янги Ўзбекистонга ҳавасланди жаҳонлар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.
 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026