14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 17:55
Сиёсат 👁 315

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 44-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 44-сессияси тўғрисида ахборот

2021 йил 30 декабрь куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 44-сессияси бўлиб ўтди. Сессия мажлисида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари масъуллари, бўлимлар, тижорат банклари раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишида дастлаб Амударё туманида жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2022 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди ҳамда ушбу масала юзасидан туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сеитовнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда келтирилишича, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун Манғит шаҳри марказида жойлашган 12 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ер солиғи ставкалари жисмоний шахсларга 1 кв метр учун 286 сўм, юридик шахсларга 1 га учун 30 млн 800 минг сўм миқдорида қилиб белгиланган. Қолган бошқа ҳудудларда эса жисмоний шахсларга 1 кв метр учун 200,2 сўм, юридик шахсларга эса 1 га учун 21 млн 560 минг сўм қилиб белгиланган.

 Шундан сўнг, Амударё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими тўғрисида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Юлдашевнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар, хусусан, янгидан қуриб фойдаланишга топширилган ҳамда қайта таъмирланган маҳалла фуқаролар йиғини бинолари ҳақида батафсил маълумот берилди. Бундан ташқари, 2021 йил давомида “Аёллар дафтари” га киритилган аёл-қизларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун кўрсатилган моддий, психологик, ижтимоий ёрдамлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Шунингдек хисоботда, кексаларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган ишларнинг йил якуни бўйича хулосаси баён этилди.

Сессия ишида Мажбурий ижро бюросининг туман бўлими томонидан йил якунига қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими бошлиғининг билдиришномаси тингланди. Бюро томонидан жорий йилда алимент, солиқ, ва жарималарни ундириш бўйича самарали фаолият олиб борилган. Билдиришномада қайд этилишича, жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божи, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига ўтказилган мол-мулкларни сотиш эвазига тушган маблағларнинг 50 фоизини “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қўвватлаш мақсадида бюро томонидан ўтказиб берилиши белгиланган.

Сессияда Амударё тумани халқ таълими бўлимига қарашли 47-сонли мактабда бўшаб қолган директорлик лавозимига ўтказилган танлов якунлари бўйича номзодга келишим бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Сессия давомида директорликка номзод Ўктам Бекбергеновнинг мактабда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича келгуси 3 йилда амалга оширадиган мақсад ва вазифалари акс этган дастури тингланди.

Номзоднинг дастури ўқиб эшиттирилганидан сўнг номзодга келишим бериш масаласи бўйича очиқ овоз бериш жараёни ташкил этилди. Депутатлар орасидан саноқ комиссияси тузилди. Овоз бериш якунларига кўра, Ўктам Бекберганов 47-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига муносиб деб топилди ва туман Кенгаши томонидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сессияда шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, улар юзасидан депутатлар ва сессия иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда ҳисоботлар ва ахборотлар юзасидан берилган саволларга тегишлича жавоблар қайтарилди. Кун тартибидаги барча масалалар бўйича Кенгашнинг тегишли қарорлари қабул қилинди ва шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Амударё тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019