12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:40
Спорт 👁 342

“ҚОР МАЛИКАСИ” ОЧИҚ ТУРНИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“ҚОР МАЛИКАСИ” ОЧИҚ ТУРНИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бадиий гимнастика – олимпиа спорт турларидан бири бўлганлиги туфайли унга мамлакатимизда улкан эътибор қаратилмоқда.

Ўз олдларига эзгу мақсадлар қўйиб, юксак марраларни кўзлаб ушбу нафис спорт тури билан шуғулланаётган ёшлар, ўсмирларнинг  маҳоратларини синовдан ўтказиб бориш мақсадида турли мусобақалар ўтказиб келинмоқда.

21 декбарь куни Амударё тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабида Янги йил байрами олдидан спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича “Қор маликаси” деб номланган очиқ биринчилик ўтказилди.

Мусобақада Амударё ва Беруний туманларидан 50 нафар маҳоратли бадиий гимнастикачи қизлар ўзаро беллашдилар. 1-сонли мактаб спорт залида бўлиб ўтган мусобақанинг очилиши худди  байрам тусини олди. Иштирокчилар мактаб остонасида тантанали суратда қарши олинди. Улар спорт залга йиғилиб бўлишгач, саф тортдилар.

Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори ўринбосари Махсуд Кенжаев мусобақа иштирокчиларини Янги йил байрами билан қутлаб, беллашувларда омад ёр бўлишини тилади. Спорт мактаб услубчилари Баҳром Соатов, Зокир Йўлдошевлар ҳам барчани умримизда янги саҳифа очаётган Янги йил билан қутладилар.

Шундан сўнг мусобақаларга старт берилди. Унда 2007-2017 йиллар оралигида туғилган ёш гимнастикачи қизлар навбатма-навбат ўз маҳоратларини намойиш этишди. Катта ёшдаги қизлар 4 хил - халқа, лента, копток, булава каби буюмларда, кичик ёшдаги қизлар эса буюмсиз, тана ҳаракатлари билан ўйин кўрсатдилар.

Айтиш керакки, Амударё тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабида, умумий ўрта таълим, мактабгача таълим муассасаларида гимнастика тўгараклари ташкил этилган бўлиб, уларда тажрибали мураббийлар ёшларга бу нафис спорт тури маҳоратларини ўргатишмоқда.

Бадиий гимнастика тўгаракларида шуғулланиб, техник маҳорат ва мусиқа садолари остида мураккаб тана ҳаракатларини турли буюмлардан фойдаланган ҳолда ифодали бажариб, кучи, эгилувчанлиги, сакровчанлиги, тезкорлиги, мувозанатни тута билиши ва чидамлилигини намойиш этаётган иқтидорли қизлар сафи тобора кенгаймоқда.

Уларнинг спорт тайёргарлигидан кўзлаган асосий мақсади – мамлакат биринчилиги, жаҳон чемпионатларида, нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиш ва ғолибликка эришиб, мамлакатимиз ва туманимиз спорт шарафини юксалтиришга ҳисса қўшишдир.

Очиқ биринчилик давомида тажрибали бадиий гимнастика мураббийларидан тузилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчилар бажарган машқларни одилона баҳолаб бордилар.

Амударё тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан ташкиллаштирган “Қор маликаси” деб номланган очиқ биринчиликда ғолиб бўлган спортчи қизлар диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Очиқ турнир иштирокчиларни ўз устларида яна ҳам қунт билан ишлаб, маҳоратини ошириб боришга рағбатлантирди, ўз машғулотларига нисбатан масъулиятни янада оширди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026