12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:50
Қишлоқ хўжалиги 👁 355

Қорақалпоғистонда Ҳосил байрами кенг нишонланди

Қорақалпоғистонда Ҳосил байрами кенг нишонланди

19 декабрь куни Нукус шаҳридаги Отчопар майдонида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланиб, Ҳосил байрами ўтказилди. Байрам тадбирида қорақалпоғистонлик деҳқон ва фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов иштирок этиб, эл дастурхони тўкинлигига ҳисса қўшаётган соҳа ходимларини байрам билан табриклади.

Ҳосил байрами ўтказилган Отчопар майдонининг кириш қисмида ҳар бир шаҳар ва туманларнинг, вазирликларнинг махсус қора уйлари тикланиб, деҳқонларимиз етиштирган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.

Байрам тадбирида амударёлик қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Туманимиз деҳқон ва фермерлари бу йил ҳам барча қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олиб, юксак хирмонлар бунёд этдилар. Жорий қишлоқ хўжалиги йилини ҳам амударёлик пахтакор ва ғаллакорлар, пиллакор-у чорвадорлар, қўйингки, қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари вакиллари меҳнатдаги ютуқлари сабабли ёруғ юз билан якунлаб, келгуси йилги мўл ҳосил учун пухта тараддуд кўрмоқдалар.

Бу йилги илк ҳосил хирмонини кўтарган пиллакорларимиз шартномавий режадаги 221 тонна ўрнига 223,7 тонна юқори сифатли ҳосил олиб, бу борадаги режани 101,2 фоизга ортиғи билан адо этдилар.

Ғаллакорларимиз эса 3800 гектар майдонда бошоқли дон етиштириб, 9 500 тоннадан ортиқ "қирмизи дон" ҳосилини давлат омборларига топширдилар.

Пахтакорларимиз режадаги 45 750 тонна ўрнига 45 800 тоннага яқин пахта ҳосилини йиғиб-териб олиб, меҳнат зафарига эришдилар.

Туманимизда Қорақалпоғистон Республикасидаги энг салмоқли “оқ олтин” хирмони биринчилар қаторида бўй тиклаб, деҳқон ва фермерларимиз масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси кластери билан тузилган шартнома шартларини ортиғи билан бажардилар.

Қолаверса, амударёлик фидойи деҳқон ва фермерлар, томорқачилар мева-сабзавот ҳамда полиз экинларидан ҳам мўл ҳосил олиб, халқимиз дастурхонининг тўкинлиги ва бозорларимизда нарх-навонинг барқарор бўлишига замин яратдилар.

Шунингдек, чорвачилик ва паррандачилик, асаларичилик ҳамда бошқа соҳаларда ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилиб, халқимизни гўшт, сут, тухум, асал ва бошқа зарур кундалик истеъмол моллари билан таъминлашда ҳам соҳа ходимлари фидойилик намуналарини кўрсатиб, меҳнат қилдилар.

Бир сўз билан айтганда, Амударё тумани қишлоқ хўжалиги соҳаси жонкуярлари ўзларининг ҳалол ва баракали меҳнати билан Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатимиз миқёсида юксак натижаларга эришдилар.

Байрамнинг асосий томоша майдонида арқон тортиш, от чоптириш, кураш мусобақалари бўлиб ўтди. Арқон тортишда Чимбой тумани вакиллари 1-ўринни қўлга киритган бўлса, кураш баҳсларида шуманайлик Зарапат полвоннинг қўли баланд келиб, бош соврин - Gentra автомобили билан тақдирланди. Чавандозлар эса Отчопар майдонини 5, 7, 10 айланиш бўйича куч синашдилар. Муросасиз кечган мусобақаларда тошкентлик чавандоз ғолиб чиқди.

Тадбир давомида қишлоқ хўжалигида юқори натижаларга эришган деҳқон ва фермерлар, боғбонлар, чорвадор ва пиллакорлар, сувчилар ва ирригаторлар, агроном ва механизаторлар, агрокластерлар раҳбарлари ҳамда ишчи-ходимларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Амударё тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026