13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:13
Сиёсат 👁 293

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИДА БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНГА ДЕПУТАТ САЙЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИДА БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНГА ДЕПУТАТ САЙЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Амударё туманининг Бобур номли овулида 28 ноябрь куни халқ депутатлари Амударё туман Кенгашида бўшаб қолган ўринга депутат сайлови бўлиб ўтди.

Депутат – халқ вакили! У ўзи сайланган ҳудуд сайловчилари турмуши билан  яқиндан танишиб, муаммоларини аниқлаб, ечимига жон куйдирадиган, ривожланиш, янгиланишларга йўл очадиган, шу элнинг фарзандидай эртаги кун истиқболи учун жон куйдирадиган инсон. Албатта, шу боисдан ҳам  сайловчилар  миллий сайлов қонунчилигимизга кўра, ўзлари энг муносиб деб билган номзодга овоз берадилар.

Депутат сайлови Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодексига тўла мувофиқ равишда ўтказилди. Унда рўйхатига киритилган 4221 нафар сайловчиларнинг 76,8 фоизи иштирок этдилар ва ўзлари танлаган номзодга овоз бердилар.

Округдаги мавжуд 3 та участка сайлов комиссияларининг баённомаларига асосан, энг кўп овоз олишга эришган, Ўзбекистон Экология партиясидан кўрсатилган номзод Янгибоев Шавкат Исломович Бобур номли  сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланди.

Янгибоев Шавкат Исломович Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20- ва 97-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг шу йил 28 ноябрь кунги 31-сонли қарорига кўра, Бобур сайлов округидан туман Кенгаши депутати қилиб рўйхатга олинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, сайлов кунигача аҳоли орасидан зиёли, обрў-эътиборли кишилар участка сайлов комиссияси аъзолигига сайлангани, улар сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларини намунали олиб боришгани ҳам  муҳим аҳамиятга эга бўлди. Сайловдан олдин округ ҳудудида бўйича сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодларнинг бир неча марта сайловчилар билан учрашувлари  ўтказилиб, аҳоли уларнинг ҳаёти, меҳнат фаолияти ва сайловолди дастури билан яқиндан таништирилди.

Шунингдек, сайлов кунида сайловчиларнинг  сайлов участкаларида ўзлари танлаган номзодларга эмин-эркин, демократик тамойилларга тўла риоя этилган ҳолда овоз беришларига тўла шароитлар яратилди.

Сайланган депутат – Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси, “Манғит деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти директори Янгибоев Шавкат Исломович келгусида сайловчиларининг ишончини оқлайди, деган умиддамиз.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026