12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:09
Қишлоқ хўжалиги 👁 314

6 минг гектардан ортиқ майдонда кузги буғдой сифатли парвариш қилинмоқда

6 минг гектардан ортиқ майдонда кузги буғдой сифатли парвариш қилинмоқда

Амударё туманида 2022 йил ҳосили учун 344 та  фермер  хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 6000 гектар майдонга кузги буғдой экиш режалаштирилган  бўлиб, айни пайтда 1-сектор ҳудудидаги хўжаликларда 1610 га, 2-сектор ҳудудида 1720 га, 3-сектор бўйича 1963 га, 4-сектор ҳудудидаги хўжаликларда эса 707 га майдонга кузги буғдой сифатли қилиб экилди.

Ғалла экиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида  18 та отряд ташкил қилиниб, отрядлар раҳбарлигига ҳудудий агрономлар бириктирилди ва ҳар бир ҳудуднинг ер, сув билан таъминланганлик шароити ҳисобга олинган ҳолда навлар танланиб, экилди.

Хусусан, туманнинг иқлим шароити ва ерларнинг мелиоратив ҳолатидан келиб чиқиб, 2022 йил  ҳосили  учун сифат  кўрсаткичлари  юқори  бўлган навлар танланди.

Экиш мавсумида талаб этиладиган уруғлик миқдори олдиндан ҳисоб-китоб қилинди ва жорий йилда гектарига ўртача 250 кг.дан  жами 1500 тонна уруғлик тахт қилиб қўйилгани кузги буғдойни ўз вақтида, сифатли экиш имконини берди.

Айни пайтда туманда  2 та  ғаллачилик  кластери  фаолият  юритиб келмоқда. Хусусан, “Qipchoq g`alla klaster” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги 312 та  фермер  хўжаликларида 4969 гектар майдонда, “Amu Rich Xarvest” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги 32 та фермер  хўжаликларида 1031 гектар ердаги кузги буғдойзорларни озиқлантириш ишлари олиб борилмоқда.

Ғаллачилик кластерлари тасарруфидаги фермер хўжаликлари томонидан буғдойзорларда кузги-қишки муҳим агротехник тадбирларни амалга ошириш, яъни, суғориш учун ҳар беш гектарга биттадан ҳандақлар тайёрлаш, далалар бошига ҳар гектарга 3 тоннадан, 18000 тонна маҳаллий ўғит жамғариш, аҳоли ихтиёридаги қорамоллар тушиши  хавфи бўлган буғдойзорларнинг 16,7 км. қисмини иҳоталаш ишлари сифатли  амалга оширилмоқда. Бугунги кунда туманимиз ғаллачилик хўжаликларида буғдойзорларни кузги қишки сув билан суғориш тўлиқ амалга оширилиб, бу борадаги режа 106 фоизга  бажарилди.

Тўлқин овулидаги Азамат Маткаримов раҳбарлик қилаётган “Аму соҳили” фермер хўжалигида ҳам 2022 йил ҳосили учун ғалла экиш ўз вақтида амалга оширилди. Хўжалик далаларида униб чиққан кузги буғдой ниҳолларини азотли  минерал ўғитлар ва биостимуляторлар орқали баргидан озиқлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Натижада айнан шу усулда озиқлантирилган буғдойзорлар тўлиқ туплаш палласига кирган ва бир текис ривожланмоқда.

Тажрибали ва омилкор деҳқон Азамат Маткаримов ғалла экиш жараёнида ерни тобида ҳайдаш, лазерли қурилма орқали текислаш, шунингдек, ҳар гектар ҳисобига камида 400 кг.дан фосфорли ўғит билан ишлов беришга алоҳида эътибор қаратиб, хўжалик ерларининг мелиоратив ҳолатини ҳисобга олган ҳолда шўрланишга ва қурғоқчиликка чидамли “Алексеевич” навини танлади.

Уруғлик сарфига  ҳам алоҳида эътибор қаратди ва ҳар гектар ҳисобига 170-180 кг.дан сеялка ёрдамида ғалла экди. Пухта режа асосида  бажарилган ишлар ўз натижасини берди. Айни кунларда “Амударё соҳили” фермер хўжалигининг буғдойзорлари кўзларни қувонтиргудай даражада ривожланмоқда.

Хўжалик ишчилари дала бошида жамғариб қўйилган маҳаллий ўғит билан ғаллазорларни озиқлантириш, шунингдек, ҳар  беш гектар экин майдони учун биттадан хандақ қазиш ишларини якунига етказиб, буғдойзорларни яна бир марта қишги сув билан қондириб суғоришга тахт қилиб қўйишди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026