12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:29
Спорт 👁 321

Амударё туманида “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан мусобақа ўтказилди

Амударё туманида “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти мамлакат аҳолиси, айниқса, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлаш, спортнинг техник ва амалий турларига жалб қилиш орқали улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда оммавий техник касбларга тайёрлаш бўйича муҳим вазифаларни адо этиш билан бир қаторда эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг бўш вақтини мазмунли ўтишини таъминлаб келмоқда.

Яқинда “Ватанпарвар” ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”лар рўйхатига киритилган Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа ёшлари ўртасида пневматик милтиқдан ўқ отиш, биатлон ва дуатлон спорт турлари Қорақалпоғистон биринчилиги баҳслари ўтказилди.

Амударё туманидаги ўқув-спорт техника клубида “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топганининг 30 йиллиги байрами муносабати билан ўтказилган мазкур мусобақа ёшлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини тарғиб этиш, уларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш ҳамда етакчилик қобилиятини шакллантириш мақсадида ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, ташкилот томонидан бугунги кунда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда мамлакатимизда “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган ёшлар ва эҳтиёжманд оилалар фарзандларини оммавий техник касбларга имтиёз асосида ўқитилиши йўлга қўйилди.

Президентимизнинг 2021 йил 20 апрелдаги Фармонига мувофиқ, “Ватанпарвар” ташкилотининг “Автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш курслари”да эндиликда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳам имтиёз асосида таҳсил олиши мумкин бўлди. Ана шундай имтиёзлардан фойдаланган Хўжайли туманидаги 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг 25 нафар жорий йилда Нукус шаҳридаги ўқув-спорт техника клубида биринчилар қаторида таҳсил олиш бахтига муяссар бўлди.

Мусобақада фаол иштирок этган ёшлар ўрта масофага югуриш, велосипед ҳайдаш ҳамда пневматик милтиқдан ўқ отиш шартларини бажаришди. Иштирокчилардаги шижоат, ғалабага бўлган кучли иштиёқ беллашувларнинг сўнгги сонияларигача сезилиб турди.

Мусобақада Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий Кенгаши раиси ўринбосари Ҳасанбой Маҳмудов ҳамда ташкилотнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Қувватбой Разбеков иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида Қорақалпоғистон Республикаси биринчилиги баҳсларида Беруний тумани ёшлари шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди. Элликқалъа тумани шарафини ҳимоя қилган ёшлар мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритди. Учинчи ўринга тўрткўллик ёшлар жамоаси лойиқ деб топилди.

Ғолиб ва совриндор ёшларга ҳамда жамоаларга диплом, эсдалик совғалари топширилди. Беллашувларда биринчи ўринларни қайд этган ёшлар эндиликда мусобақаларнинг навбатдаги босқичларига йўлланмани қўлга киритишди. 

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026