13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:13
Сиёсат 👁 336

Халқ депутатлари Амударё туман кенгашининг 40-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман кенгашининг 40-сессияси тўғрисида ахборот

10 ноябрь куни Халқ депутатлари Амударё туман кенгашининг навбатдаги 40-сессияси бўлиб ўтди. Сессия мажлисида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари масъуллари, бўлимлар, тижорат банклари раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала – Амударё туманини 2021 йил октябрь ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш кўрсаткичлари натижалари ҳамда ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш чоралари юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Маъмуржон Темирбоевнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда туманда саноат ишлаб чиқарувчи корхоналарни ташкил қилиш ва мавжудларини кенгайтириш, замонавий савдо комплекслари ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, меҳнат бозорининг самарадорлиги, иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси кўрсаткичлари, ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллий солиқларнинг йиғувчанлик кўрсаткичлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва
маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари бўйича 2021 йил якунига қадар амалга оширилиш режалаштирилаётган чора-тадбирлар ҳусусида кенг турда маълумот берди.

Сессияда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Амударё тумани бўлими бошлиғи Жасурбек Давлетовнинг ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими тўғрисидаги масала юзасидан ахбороти тингланди.

Ахборотда туманда ҳар томонлама кўмакка муҳтож 6753 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилиб, уларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, моддий, маънавий, ижтимоий ёрдам бериш борасида амалга оширилган кенг қамровли чора-тадбирлар натижасида 6599 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”да чиқарилганлиги, айни пайтда улар ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун ҳаракат қилаётгани ҳамда оиласига даромад олиб келаётгани хусусида маълумотлар келтирилди.

Шундан сўнг сессия ишида туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Бахтияр Уразовнинг туманда 2021 йил 10 ойи давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноий ҳолатлар юзасидан ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда келтирилишича, туман ИИБ ходимлари томонидан жамоатчилик вакиллари ва бошқа масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда мунтазам равишда қатор тезкор-профилактик тадбирлар амалга оширилаётган бўлиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги олиб борилган профилактик тадбирларга қарамасдан туманда умумий жиноятчилик ўтган йилга нисбатан ошган. Ўтган 10 ой давомида олди олиниши мумкин бўлган, маҳаллалар ҳудудида содир этилган жиноятлар тахлилида 18 та маҳаллалар “қизил” тоифадаги, 11 та маҳаллалар “сариқ” тоифадаги маҳаллаларга ажратилиб, уларда профилактик тадбирлар янада кучайтирилаётгани, 20 та маҳаллаларда олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар содир этилмагани қайд этилди.

Сессия кун тартибидаги бўшаган ўринга Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси Музаффар Ешчанов ахборот берди.

Ахборотда халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг бўшаб қолган 23-Бобур сайлов округида депутат сайловини ўтказиш учун округ ҳудудида 129-, 130-, 131-, 132-участка сайлов комиссиялари тузилишини ҳисобга олиб З.М.Бобур овули ва Жумуровул маҳалла фуқаролар йиғинлари кенгашининг мажлислари ҳамда округ ҳудудларида жойлашган умумтаълим мактаблари жамоаларининг йиғилишларида участка сайлов комиссиялари таркибига тавсия қилинган номзодлар рўйхати билан таништирилди ҳамда участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар депутатлар томонидан маъқулланди.

Сессия ишида кун тартибидаги Амударё тумани халқ таълими бўлимига қарашли 76-сонли ҳамда 87-сонли мактабларда бўш (вакант) директор лавозимига ўтказилган танлов якунлари бўйича номзодларга келишим бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Депутатлар 76-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига номзод Давронбек Рузметов ва 87-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига номзод Самад Джаллаевларнинг келгуси 3 йилда амалга оширадиган ишлари бўйича дастурларини тингладилар.

Номзодларнинг дастурлари ўқиб эшиттирилганидан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсия қилинган номзодларга келишим бериш бўйича яширин овоз бериш жараёни ташкил этилди. Дастлаб депутатлар орасидан саноқ комиссияси тузилди ва яширин овоз бериш бюллетенлари тарқатилди. Овоз бериш якунларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Амударё тумани халқ таълими бўлимига қарашли 76-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига Давронбек Рўзметовни ҳамда 87-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига Самад Джаллаевни тайинлаш тўғрисидаги тавсиясига келишим бериш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, улар юзасидан депутатлар ва сессия иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда ҳисоботлар ва ахборотлар юзасидан берилган саволларга тегишлича жавоблар қайтарилди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026