14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 14:44
Жамият 👁 298

“ХАВФСИЗ ТУН” РЕЙД ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“ХАВФСИЗ ТУН” РЕЙД ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Тинч осойишта ҳаёт тарзи биз билан бир даврда  яшаётган неча-неча миллионлаб инсонларнинг орзуси, десак адашмаймиз. Тўйиб овқат ейишга имкони йўқ, юпун, бошпанасиз одамлар, ёмғирдай ёғилаётган ўқлардан, портлашлардан даҳшат ичида яшаётганлар, бирор куни осойишта кечмаётганлар жуда кўпчилик.

Шулар ҳақида ўйлаганимизда барча бртдошларимиз ўз оиласи бағрида эмин-эркин, бахтиёр, фаровон яшаётганидан, оилалар ободлиги, унинг замирида юртимиз ободлиги, тинч-осойишталигидан кўнглимиз тоғдай кўтарилади, эртаги кунга ишончимиз янада мустаҳкамланади. Беихтиёр тилимизга шукрона келади. Шу баробарида чор-атрофга очиқ кўз билан теран назар ташлаш, ҳушёр ва огоҳ бўлиш лозимлигини англаймиз. Дунёни қайсики бурчагида уруш-низолар, бузғунчиликлар, ёвуз ниятли кучлар мавжуд экан, улардан шу азиз Ватанимизни кўз қорачиғидай асраш, ҳимоя  қилиш масъулияти зиммамизда бўлади. Яна шуниси ҳам борки, бугунгидай дориломон кунларнинг қадрига етмай, тўқликка шўхлик қилаётганлар, амалдаги меъёрий қонун-қоидаларни менсимайдиган, бўйсунгиси келмайдиган, ноқонуний фаолият билан шуғулланаётганлар ҳам жамиятимизда учраб туради.

Шуларни инобатга олган ҳолда туманимизда шу йилнинг 2 ноябрида Ўзбекистон Республика Ички ишлар вазирлигининг, Қорақалпоғистон республикаси Ички ишлар вазирлигининг кўрсатмаларига асосан, аҳолининг тинчлик-осойишталигини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш мақсадида “Хавфсиз тун” рейд тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбирга туман Ички ишлар бўлими, Миллий гвардия туман Қўриқлаш бўлими, туман Давлат  солиқ инспекцияси, “Фидокор ёшлар” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2-сафарбарлик гуруҳи Йўл патрул хизмати инспекторлари, Ички ишлар вазирлиги АВБСО ходимлари ва жамоат ташкилотларидан жами 99 нафар ходимлар туманимизда 6 та маъмурий ҳудудга бўлинган ҳолда 5 та йўналишда иш олиб бордилар. Улар жамоат жойлари, савдо объектлари, кўнгилочар жойларда ва умумий овқатланиш шаҳобчаларида жамоат тартибининг сақланиши, аҳолига хизмат кўрсатишда белгиланган қоидаларга риоя қилиниши, шунингдек, осойишталикка раҳна солиши мумкин бўлган ҳолатларни аниқлаш юзасидан текширувлар олиб бордилар, ноқонуний ҳолатларга йўл қўймаслик, карантин қоидаларига риоя қилиш лозимлиги юзасидан тушунтириш ва тавсиялар бердилар.

Манғит шаҳрида ўтказилган рейд тадбирлари давомида Тадбиркорлар кўчаси 106-уйда бир гуруҳ шахслар таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ўйнаб ўтирган ҳолат аниқланиб, улардан 968000 сўм пуллар далилий ашё сифатида олинди. Қимор ўйини иштирокчиси Ч.Қ.нинг чўнтагида ўткир тиғли ошхона пичоғи борлиги аниқланди.

Бундан ташқари, тунги соат 23:00лардан сўнг Манғит шаҳри ҳудудидаги кўнгилочар масканлар назорат қилинганида 3 нафар вояга етмаган болалар бильярд ўйнаётганлиги  аниқланди ва шу вақтнинг ўзида маскан эгасига вояга етмаганларнинг тунги вақтда ўйнашларига йўл қўйгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига асосан баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, шаҳар кўчаларида спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолда шовқин кўтариб, аҳоли  тинчлигини бузиб юрган икки нафар фуқаро аниқланди. Улар ходимларнинг қонуний талабларини бажармаганлари учун туман Ички ишлар бўлими биносига олиб келиниб, ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Рейд тадбирида 11 нафар Йўл патрул хизмати ходимлари йўлларда автотранспортда ҳаракатланишда 98 та қоидабузарликларни аниқлашди. Шунинг 3 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, 27 таси тегишли ҳужжатларга эга бўлмай транспорт бошқариш, 68 таси турли йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай транспорт бошқариш ҳолатларидир.

Жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбир туманимизда кўпгина кўнгилсизликларнинг олдини олишга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

Орифжон Қосимов, Амударё тумани ИИБ ҲПБ бошлиғи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019