14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:39
Спорт 👁 507

МАШҲУР СПОРТЧИЛАР АМУДАРЁДА СПОРТЧИ-ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШИБ, МАҲОРАТ ДАРСЛАРИНИ ЎТКАЗИШДИ

МАШҲУР СПОРТЧИЛАР АМУДАРЁДА СПОРТЧИ-ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШИБ, МАҲОРАТ ДАРСЛАРИНИ ЎТКАЗИШДИ

21 октябрь куни дзю-до бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош тренери, “Токио - 2020” олимпия ўйинлари иштирокчилари ва бошқа нуфузли меҳмонлар Амударё тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортчи ёшлар билан учрашиб, маҳорат дарсларини ўтказдилар.

Жорий йилнинг 21 октябрь санасида уч карра жаҳон чемпиони ва совриндори, дзю-до бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош тренери, машҳур спортчи Иляс Иладис, жаҳон чемпионати совриндори, “Токио - 2020” олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби Давлат Бабанов, Халқаро турнирлар ғолиби, “Токио - 2020” олимпия ўйинлари иштирокчиси Бекмурат Олтибоев, “Рио - 2016” олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби Диёрбек Ўрозбоев, Ўзбекистон терма жамоаси бош тренери Улуғбек Азизов, Ўзбекистон терма жамоаси тренери Фарҳод Тўраев, Жаҳон  чемпионати кумуш медали соҳиби Шарофиддин Лутфуллаев, Халқаро турнирлар ғолиби Муҳаммадкрим Хуррамов, Ўзбекистон Дзю-до Федерацияси раиси ўринбосари Элдор Қаҳҳоров ҳамда ҳамюртимиз, Халқаро турнирлар ғолиби, “Токио - 2020” олимпия ўйинлари иштирокчиси Шарофаддин Болтабоевлар Амударё туманига ташриф буюрдилар.

Машҳур спортчилар гуруҳини туман ҳокими Султонбой Йўлдашев  ва бошқа масъуллар самимий кутиб олдилар.

Айтиш керакки, амударёлик дзю-до кураши устаси, дзю-до бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Халқаро турнирлар ғолиби ва “Токио - 2020” олимпия ўйинлари иштирокчиси Шарофаддин Болтабоев жаҳоннинг турли ҳудудларида бўлиб ўтган мусобақаларда ғалабаларга эришган спортчилардан бири. Унинг ғалабалари шарафига жаҳоннинг энг нуфузли шаҳарларида бўлиб ўтган мусобақаларда Ўзбекистон байроғи кўтарилганини нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон дзю-до ишқибозлари жуда яхши билишади.

Шарофаддин Болтабоев спортдаги илк қадамини туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тўгаракларидан бошлаган. Унинг учун бу маскан ҳамиша қадрли. Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида фаолият юритаётган Шарофаддин Болтабоев ҳар гал ўзи туғлиб ўсган она шаҳри – Манғитга келганида Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тўгаракларида шуғулланаётган спортчи-ёшлар билан учрашиб, маҳорат дарсларини ташкил этади. Шарофаддиннинг бу галги ташрифи нафақат унинг ўзи, балки Болалар-ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари ва дзю-до кураши тўгараги аъзолари учун ҳам ёрқин таассуротларга бой бўлди.

Спортчиларни кутиб олиш маросимида туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Чоршам Тожимуродов, туманимизнинг фахрий спортчилари ва ёшлар иштирок этишди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев туманимизга ташриф буюрган машҳур спортчиларни “Токио - 2020” олимпия ўйинларидаги ғалабалари, муваффақиятли иштирок этганлари ҳамда халқаро турнирларда эришган ютуқлари билан табриклади.

Шундан сўнг, меҳмонлар туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчилари эришаётган ютуқлар акс этган кўргазма билан яқиндан  танишдилар ва туманимиздан етишиб чиққан турли халқаро турнирлар ва жаҳон чемионатлари совриндорлари бўлган фахрий спортчилар ҳамда  спорт мактаби тарбияланувчилари  билан самимий суҳбатда бўлдилар.

Фахрий спортчилар ва Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Қизиқарли савол-жавоблар ва самимий суҳбатдан сўнг меҳмон спортчилар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби дзю-до спорти тўгараклари шуғулланувчилари учун маҳорат дарсларини ўтказишди.

Маҳорат дарслари жараёнида спорт мактаби тарбияланувчилари дзю-до спорти сирлари билан янада яқинроқ танишдилар. Шу билан бирга, жаҳон чемпионати совриндори, “Токио - 2020” олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби Давлат Бабанов, Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби Шарофиддин Лутфуллаев, “Рио – 2016”  олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби Диёрбек Ўрозбоевларнинг кураш усуллари ҳақида маълумотга эга бўлдилар.

Айниқса, уч карра жаҳон чемпиони, олимпия  ўйинлари чемпиони ва совриндори, Ўзбекистон терма жамоаси бош тренери Иляс Илиадис, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош тренери Улуғбек Азизов, Ўзбекистон терма жамоаси тренери Фарҳод Тўраев, Ўзбекистон дзю-до Федерацияси раиси ўринбосари Элдор Қаҳҳоров, таниқли спортчилар Муҳаммадкарим Хуррамов ва Бекмурат Олтибоев, шунингдек, ҳамюртимиз Шарофаддин Болтабоевлар билан дилдан, самимий суҳбат қурдилар.

Маҳорат дарсларидан сўнг машҳур спортчиларга туман ҳокимининг совғалари топширилди.

Бўлиб ўтган учрашув ва маҳорат дарслари Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг ёш спортчиларида катта таассуротлар қолдирди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019