13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:41
Сиёсат 👁 253

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИДАН ПРЕЗИДЕНТЛИККА НОМЗОДИ КЎРСАТИЛГАН МАҚСУДА ВОРИСОВАНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИДАН ПРЕЗИДЕНТЛИККА НОМЗОДИ КЎРСАТИЛГАН МАҚСУДА ВОРИСОВАНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказиладиган сана тобора яқинлашмоқда. Барча партиялар сингари Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам номзоднинг сайловолди тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шундай тадбирлар Амударё туманида ҳам ўтказилди.

13 октябрь куни Президентликка номзод Мақсуда Ворисованинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили Халилло Ешимбетов сайловчилар билан учрашди.

Туман маданият бўлимида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон ва туман Кенгашлари масъуллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари, сайлов ёшидаги фуқаролар иштирок этдилар. Йиғилишни партиянинг туман Кенгаши раиси Мақсуд Саъдуллаев очди ва олиб борди.

Мақсуд Саъдуллаев мазкур учрашув Президентликка номзод – Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисованинг фаолияти, унинг Сайловолди дастури билан таништириш ҳамда сайловчилар билан очиқ, эркин мулоқот қилиш мақсадида ташкил этилганини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг, номзоднинг ишончли вакили партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Халлило Ешимбетов сўзга таклиф этилди.

Ишончли вакил, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Халилло Ешимбетов учрашув иштирокчиларига илк марта Сайлов кодекси асосида ўтказилаётган Ўзбекистон Президенти сайловининг мамлакат ва халқ тақдиридаги аҳамияти, партиянинг сайловга тайёргарлик жараёни хусусида маълумот берди. Маърузада асосий эътибор номзоднинг сайловолди дастурига қаратилиб, ундаги устувор йўналишлар бўйича сайловчиларга батафсил тушунтириш берилди.

Мақсуда Ворисова халқ ҳақида ғамхўрлик қилувчи, одамларнинг дард ва ташвишларини юракдан ҳис қиладиган партия арбоби сифатида танилганлиги, номзоднинг 9 та устувор йўналиш ва 115 банддан иборат Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар, келтирилган ташаббусларни халқни қийнаб турган муаммоларнинг ечими сифатида кўриш мумкинлиги алоҳида эътироф этилди. Аҳоли манфаатларини таъминлашга қаратилган, кучли ижтимоий сиёсат юритиш асосий йўналиш қилиб олинган ушбу дастурдаги барча мақсад ва ғоялар халқ, жамият равнақига хизмат қилиши таъкидланди.

Ишончли вакил дастурда кам таъминланган, лекин, боқимандалик кайфиятида юрган фуқароларни жамиятнинг фаол иштирокчисига айлантириш, ёлғиз кексалар, ота-она қарамоғисиз қолган болалар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаётий эҳтиёжларига эътиборни кучайтириш таклиф этилганини, “Мурувват”, “Саховат” ва “Меҳрибонлик” уйлари фаолиятини янада яхшилаш, “Меҳрибонлик” уйларини битириб чиққан ёшларни уй-жой билан таъминлаш, ишга жойлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича аниқ вазифалари илгари сурилганини қайд этиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан Ёшлар агентлиги мутахассиси Умида Янгибоева, Ногиронлар жамияти туман бўлими раҳбари Нилуфар Холбоева, туман Кенгаши депутати Гулшод Юсупова, 31-сонли мактаб ўқитувчиси Нодира Йўлдошевалар номзоднинг Сайловолди дастурида мамлакатни ҳар томонлама тараққий эттириш, олиб борилаётган барча йўналишдаги ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини ошириш, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган энг муҳим масалалар қамраб олинганлигини эътироф этишди.

Сўзга чиққанлар Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастурида илгари сурилган йўналишлар ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, барчани бўлажак сайловда фаол иштирок этишга, Ўзбекистон халқ демократик партияси номзодига овоз беришга чақирдилар.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026