14.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.10.2026, 05:44
Сиёсат 👁 334

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган қонунларни тарғиб қилиш юзасидан йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган қонунларни тарғиб қилиш юзасидан йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 12 октябрь санасида Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган қонунларни тарғиб қилиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари, сенатор Батир Матмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари масъуллари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, корхона-ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган қонунларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида туманимизга ташриф буюрган сенатор Батир Матмуратов сўзга чиқиб, муҳокама қилинган қонун лойиҳалари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий таъминланишини такомиллаштириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳар томонлама таъминлашга қаратилганлигини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сеитов “Тўловга қобилиясизлик тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритиб, ушбу Қонуннинг мақсади юридик шахслар, фуқаролар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиясизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлигини қайд этиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти тўғрисида Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Амударё тумани филиали бошлиғи Шокиржон Давлатов сўз юритди. У ўз сўзида ерни хусусийлаштириш бўйича аризаларни инсон омили таъсир қилмайдиган тарзда топшириш ва кўриб чиқиш бўйича автоматлаштирилган тизимни жорий этиш, якка тартибдаги тадбиркорларга, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун уларга берилган ер участкаларини хусусийлаштириш ҳуқуқини бериш, кичик саноат зоналари, хусусийлаштирилиши мумкин бўлган давлат кўчмас мулк объэктлари жойлашган ер участкаларини хусусийлаштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ бир қатор тўлдиришларни киритиш назарда тутилганини таъкидлади.

Шунингдек, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худайберганов “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Таъкидланишича, мазкур қонун лоҳиҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, бир нечта жарималар микдори камайтирилиши, маъмурий жазолар миқдорининг одиллик тамойилларига мувофиқ равишда камайтирилиши, айрим ҳаракатлар учун жавобгарлик бекор қилиниши кўзда тутилаётгани хусусида тўхталди.

Қолаверса, йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳалари мазмун-моҳияти хусусида ҳам тегишли масъулларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Хусусан, Жиноий ишлар бўйича Амударё туман суди раиси Жасур Ўразбаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ жиноятнинг жазо чоралари кучайтирилаётганини қайд этди.

Шу билан бирга, туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаев “Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасида оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни содир этган шахсларга фарзандликка олиш тақиқланиши, фарзандликка олиш вақтидан олдин 1 йил давомида доимий даромадга эга бўлмаган ёки ойлик иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлган даромад оладиган, фарзандликка олишга монелик қиладиган касалликларга чалинган шахсларнинг фарзандликка олишга бўлган ҳуқуқлари чекланаётгани хусусида маълумот берди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари, сенатор Батир Матмуратов мазкур қонун лойиҳалари мамлакатимизда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, юрт тараққиёти йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар сaмарадорлигини оширишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши, шубҳасиз экананлигини таъкидлади.

Йиғилиш якунланганидан сўнг сенатор Бaтир Матмуратов тумандаги қатор фермер хўжаликларида “оқ олтин” хирмонини тўлдиришда тинимсиз меҳнат қилаётган пахтакорлар ҳолидан хабар олди. Хусусан, Тўлқин овулидаги “АматТўраев” фермер хўжалиги ҳамда Ўрта қалъа овулидаги “Эрманов Ўрозбой” фермер хўжалигига ташриф буюриб, пахта тераётган теримчиларга яратилаётган шарт-шароитлар билан танишди.

Ташриф чоғида теримчиларни мажбурий меҳнат асосида жалб қилинмаганлиги ҳолати, уларнинг иссиқ овқат билан таъминлаши, терим пулларининг ўз вақтида берилаётганлиги ҳолатлари ўрганилиб, пахтакорлар билан дилдан суҳбат қурилди. Суҳбат якунида намуна бўлаётган, илғор теримчилар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026