12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:10
Қишлоқ хўжалиги 👁 393

КУЗГИ БУҒДОЙ ПАРВАРИШИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

КУЗГИ БУҒДОЙ ПАРВАРИШИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туманида 2022 йил ҳосили учун 344 та  фермер  хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 6000 гектар майдонга кузги буғдой экиш режалаштирилган  бўлиб, айни пайтда 1-сектор ҳудудидаги хўжаликларда 1610 гектар, 2-сектор ҳудудида 1720 гектар, 3-сектор бўйича 1963 гектар, 4-сектор ҳудудидаги хўжаликларда эса 707 гектар майдонга кузги буғдой экиш ишлари олиб борилмоқда.

Экиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида  18 та отряд ташкил қилиниб, отрядлар раҳбарлигига ҳудудий агрономлар бириктирилди.

Туманнинг иқлим шароити ва ерларнинг мелиоратив ҳолатидан келиб чиқиб, 2022 йил  ҳосили учун сифат  кўрсаткичлари  юқори  бўлган навлар экиш режалаштирилган. Жумладан, 1720 гектар  майдонга “Аср” нави, 1010 гектар майдонга “Зимница” нави, 2568 гектар  майдонга “Антонина” нави, 654 гектар майдонга “Васса” нави, 48 гектар  майдонга эса бошқа навларни экиш ишлари сифатли олиб борилмоқда.

Экиш мавсумида талаб этиладиган уруғлик миқдори олдиндан ҳисоб-китоб қилинди ва жорий йилда гектарига ўртача 250 кг.дан  жами 1500 тонна уруғлик тахт қилиб қўйилди.

Айни пайтда туманда  2 та  ғаллачилик  кластерлари  фаолият  юритиб келмоқда. Хусусан, “Qipchoq g`alla klaster” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги 312 та  фермер  хўжаликларида 4969 гектар майдонда, “Amu Rich Xarvest” масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги 32 та фермер  хўжаликларида 1031 гектар майдонда кузги буғдой экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Туманимиз бўйича кунига 192,4 гектар, мавсум бошидан  3775  гектар майдонга сифат кўрсаткичлари юқори бўлган буғдой уруғлари агротехника қоидалари асосида экилди ва майсалари бир текис униб чиқди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан Тўлқин овулидаги Азамат Маткаримов раҳбарлик қилаётган "Аму соҳили" фермер хўжалиги далаларида униб чиққан кузги буғдой ниҳолларини азотли минерал ўғитлари ва биостимуляторлар билан баргдан озиқлантириш ва суғориш бўйича семинар ўтказилди. Экиш ишлари  сифатли амалга  оширилди. Мазкур фермер хўжалигида экиш жараёнида сурим билан бирга ҳар бир гектар ҳисобига 400 кг.дан фосфорли  ўғит  билан ҳамда  уруғлик сарфи 170-180 кг. ҳисобидан  сеялка  билан “Алексеевич”  навли ғалла  экилган.

Бугунги  кунда  буғдой ниҳоллари  кўзни  яшнатадиган  даражада  униб чиққан, ғалла  майдонларининг  ҳар  5 гектарида  биттадан  шарбат  ўралари  қазилган ҳамда  маҳаллий  ўғитлар чиқарилиб, бугунги кунда шарбат  усулида  суғориш ишлари  амалга оширилмоқда.

Бўлиб ўтган семинардаЎзбекистон Республикаси Давлат Ўрмон хўжалиги Қўмитаси раиси  Низомиддин Бакиров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши  раисининг ўринбосари  Дарябай Қайпов, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ  хўжалиги  вазири Зохиджон Зиядуллаев, Агроинспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси  бошлиғи Анвар Юлдашев, Амударё  тумани  ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, туман агроинспекцияси бўлими раҳбарлари, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман бўлими масъуллари ва агроном-энтомологлар, ғаллачилик йўналишидаги кластерлари ҳамда “Ifoda” компаниясининг тумандаги вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда сўзга чиққанлар, кузги буғдой ҳосилдорлиги ва дон сифати ўсимликнинг бутун ўсув даврида етарли миқдордаги озуқа элементлари билан таъминланиш даражасига боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтишди. Қайд этилганидек,  кузги буғдойни озиқлантиришда минерал ўғитлар тўғри нисбатларда қўлланилганда буғдойдан юқори ва сифатли ҳосил олиш мумкин.

Кўп йиллик тажриба натижаларидан келиб чиққан ҳолда кузги буғдой 1 центнер дон етиштириш учун тупроқдан ўртача 3,7 кг. азот, 1,3 кг. фосфор ва 2,3 кг. калийни ўзлаштиради. Буғдой ривожланишининг бошланғич даврида азот билан етарли миқдорда таъминланмаса ўсимлик бошоғида фақатгина битта гул ривожланади. Кузги буғдой ривожланишининг бошларида ўсимлик азотни талаб қилади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, кузда азотли ўғитлар йиллик меъёрининг 15 фоизини бериш орқали мева ҳосил қилувчи органлари шаклланишига, бошоқдаги дон миқдорига ижобий таъсир этади. Ниҳолларнинг совуққа чидамлилигини оширади.

Семинар давомида кузги буғдойни суғориш муддати ва меъёри, шунингдек, ўсимликни илдизидан ташқари, баргидан озиқлантириш усули ҳусусида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Яъни, барг орқали озиқлантириш кузги буғдой етиштиришда катта аҳамиятга эга эканлиги, суғориладиган шароитда кузги буғдойни азотли озиқлантиришда бу усулни қўллаш юқори самарадорликка эришиш имконини бериши таъкидланди.

Шу билан бирга, кузги буғдойни 7 октябргача экиб бўлиш, униб чиққан майдонларга  биостимуляторлар билан суспензия қилиш, фосфорли ва калийли ўғитлар билан озиқлантириш бўйича кенг тушунчалар берилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026