12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:00
Иқтисодиёт 👁 380

САЙЁР СУД МАЖЛИСИДА ЛИЦЕНЗИЯСИЗ АВТОТРАНСПОРТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ҲУҚУҚБУЗАРЛАР ЖАЗОЛАНДИ

САЙЁР СУД МАЖЛИСИДА ЛИЦЕНЗИЯСИЗ АВТОТРАНСПОРТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ҲУҚУҚБУЗАРЛАР ЖАЗОЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 176-моддаси, 3 бандига мувофиқ аҳолига лицензиясиз автотранспорт хизматини кўрсатганлиги учун бундай хизмат тури билан шуғулланган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 100 бараваригача, агар бу ҳуқуқбузарлик ҳолати мансабдор шахслар томонидан содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 150 бараваригача жарима жазоси қўлланилиши белгиланган.

Юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда белгиланган маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича жазо чоралари қўлланилганидан сўнг, бир йил давомида қайта ҳуқуқбузарлик содир этилганда фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача, мансабдор шахсларга нисбатан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача жарима жазоси тайинланади.

Шундай бўлса-да, баъзи автомотранспорт воситаларини бошқарувчи шахслар томонидан бу борадаги мавжуд қонун-қоидаларга, Низом талабларига риоя қилмасдан, махсус лицензияга эга бўлмай туриб, халққа хизмат кўрсатиш ҳолатлари учрамоқда. Махсус лицензияга эга бўлмай туриб аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатиш қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг автомобилларда йўловчи  ташиш хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўйича бўлими томонидан мунтазам равишда рейдлар ўтказилиб, бу борадаги камчиликлар вақтида аниқланмоқда ва зарур чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг август ойи бошидан шу кунга қадар Республика ҳудудларида 141 та рейд тадбирлари ўтказилди. Ушбу рейд тадбирлари жараёнида мавжуд қонун-қоидаларга амал қилмаслик ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузар фуқароларга нисбатан баённомалар расмийлаштирилиб, жарима жазолари қўлланилди. Бир неча автотранспорт воситалари эса вақтинчалик жарима майдончаларига қўйилди.

Жорий йилнинг 10 август санасида Амударё туман Давлат Солиқ инспекцияси маъмурий биносида Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Арман Кошанов раислигида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда белгиланган қонун талабларига риоя қилмасдан, махсус лицензияга эга бўлмай туриб, аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатган шахсларга қонунда белгиланган талаблар асосида жарима жазоларини тайинлаш бўйича тўпланган маъмурий ишлар кўриб чиқилди.

Унга кўра, махсус лицензиясиз, зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатиб, ўз хатти-ҳаракатлари билан мавжуд қонун талабларини бузган 17 нафар шахс қаршисига тўпланган ишлар бирма-бир муҳокама этилиб, уларга нисбатан қонунда белгиланган тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Сайёр суд мажлисида мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, балки фуқаролар ҳам масъул эканлиги таъкидланиб, фуқаролар орасида ҳуқуқбузарликлар содир бўлишининг олдини олишда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026