12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:39
Қишлоқ хўжалиги 👁 358

“ҒЎЗАДА ҲОСИЛ ТЎПЛАШ ОЙИ”ДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР ҲАҚИДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

“ҒЎЗАДА ҲОСИЛ ТЎПЛАШ ОЙИ”ДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР ҲАҚИДА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, соҳада тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш борасида деҳқон ва фермерларга илмий асосланган ахборотларни етказиш, ишлаб чиқаришга илм-фан ютуқлари ва инновацияларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ердан мўл ҳосил олиш мақсадида соҳа мутахассислари, олимлар ва етакчи амалиётчилар иштирокида жойларда кўргазмали семинарлар ташкил қилиниб, ўзаро тажрибалар алмашилмоқда.

Шу мақсадда жорий йилнинг 12 июль санасида Амударё тумани Чойкўл овулидаги “Чойкўл-Дўстлик” фермер хўжалигида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Алишер Якубов, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Анвар Йўлдашев, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари Файзулла Саъдуллаев, тумандаги фермер хўжаликлари раислари, қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари иштирок этдилар.

Семинарда айни кунларда долзарб бўлган ғўза парвариши, бу борада агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш масалалари хусусида сўз юритилди. Туманимиздаги аграр соҳа масъуллари ва фермерлар ғўза экилган майдонларда агротехник ишларнинг бажарилиши тўғрисида кенг турдаги маълумотларга эга бўлдилар.

Амударё туманида 2021 йил ҳосили учун 350 та фермер хўжаликларидаги 15 минг 30 гектар майдонга чигит экилган бўлиб, масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Амударётекс” хорижий корхонаси пахтачилик кластери билан фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида пахта хомашёсини етиштириб бериш бўйича контрактация шартномалари тузилган. Ғўза майдонларида агротехник  тадбирлар  ўз вақтида амалга  ошрилмоқда.

Хусусан, ғўза парваришида июль ойи, яъни “Ғўзада ҳосил тўплаш” ойида амалга ошириладиган муҳим агротехник тадбирлардан бири – пахтани сувдан кейинги культивация қилиш ишлари бўлиб, бунинг учун туманда  жами 365 та культиваторлардан фойдаланилмоқда. Шу мақсадда 90 та отряд тузилган ва ҳар бир отрядга тажрибали мутахассислар бириктирилган. 

Шунингдек, ғўзани  биринчи  суғориш ишлари кунлик 342 га майдонда, мавсум бошидан 9107 га майдонда,  иккинчи суғориш ишлари кунлик 279 га майдонида, мавсум бошидан 655 га майдонда амалга  оширилган.

Қолаверса, ғўза майдонларида амалга оширилиши лозим бўлган энг муҳим агротехник тадбирлардан  бири пахтани чилпиш, яъни чеканка бўлиб, чеканка ишларини белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш борасида режавий жадвал ишлаб чиқилган.

Айтиш керакки, пахта далаларида чеканка қилиш ишларини ғўзанинг ривожланишига қараб табақалаб ўтказиш режа қилинган. Ғўзани СО-ЖЕ-АН  препарати билан кимёвий усулда чеканка қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун жами 155 тадан ортиқ турли русумдаги пуркагич мосламалари 18 та отрядларга бириктирилган бўлиб, ишлар узлуксиз ташкил қилинган.

Шу кунгача туман бўйича ғўзани чилпиш ишлари жами 286 га майдонда амалга  оширилган бўлиб, чеканка ишларига 80 нафар ишчилар  жалб қилинган.

Семинар иштирокчилари масъулларга саволлар билан мурожаат қилдилар ҳамда тегишли жавоблар олдилар. Мазкур семинар тумандаги қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларининг янги тажрибалар ва билимларга эга бўлишида муҳим аҳамият касб этди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026