13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:41
Саломатлик 👁 463

Амударё тумани ҳокими ва ҳокимлик ходимлари коронавирусга қарши эмланди

Амударё тумани ҳокими ва ҳокимлик ходимлари коронавирусга қарши эмланди

Коронавирус пандемияси жаҳон миқёсида инсонлар ҳаётига, турмуш тарзига ўзининг зарарли таъсирини кўрсатишда давом этмоқда. COVID-19 вируси дунёдаги барча давлатларнинг ҳар томонлама иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий жиҳатдан ривожланиши учун тўсиқ бўлаётган асосий омиллардан бири бўлиб қолмоқда.

Пандемиянинг зарарли оқибарларини, унинг юқиш хавфини камайтириш, тарқалишининг олдини олиш мақсадида бутун дунё мамлакатларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам COVID-19 дан эмлаш жараёнлари ўтказилмоқда. Ҳозирда юрдошларимиз орасида коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари тобора ортаётганлиги сабабли, вакцинация жараёнлари ҳам кучайтирилмоқда. Тиббиёт соҳаси масъуллари томонидан аҳоли ўртасида эмлашнинг инсон саломатлиги учун афзалликлари ҳақида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилиши натижасида юртдошларимиз орасида вакцина олганлар сони тобора ортмоқда.

Жорий йилнинг 10 июль санасида Амударё тумани ҳокимлигида коронавирусдан эмлаш жараёни ўтказилди. Эмлашда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳокимлик масъул ходимлари иштирок этдилар. Туман тиббиёт бирлашмаси масъул шифокорлари томонидан дастлаб жараёнда қатнашаётганларнинг қон босимлари ҳамда тана ҳароратлари ўлчанди. Уларнинг меъёрий кўрсаткичда эканлигига ишонч ҳосил қилингач, вакцина билан эмлаш жараёни ўтказилди.

Шу ўринда айтиш керакки, вакцинанинг инсон саломатлигини таъминлашда қатор афзалликлари мавжуд. Вакциналар тананинг табиий иммунитети билан биргаликда касаллик юқиши хавфини камайтиради. Вакцина инсон организмига юборилгандан кейин иммунитет тизими танага кирган микробни аниқлайди ва бу микробга карши курашиш учун антитаначаларни ишлаб чиқаради ҳамда касалликка қарши курашишни таъминлайди. Вакцина танада касалликка қарши иммунитетни ишлаб чиқишга кўмак берувчи хавфсиз ва самарали восита саналади. Касаллик пайдо бўлганидан кейин уни даволашдан кўра, эмлаш орқали касалликларнинг олдини олиш мақсадга мувофиқдир.

Шунингдек, мутахассисларнинг таъкидлашича, инсонлар вакцина билан эмланганларидан сўнг ҳам, синовларда қатнашмоқчи бўлганлардан ҳам ёки синовлар якунланиб, ижобий натижа чиққанларда ҳам ниқоб тақиб юришлари талаб қилинади. Вакцина билан эмланган киши организмида иммун тизим ишлашни бошлайди, бу даврда бошқа касалликлар юқишини олдини олиш мақсадида имкон қадар бошқа инсонлар билан мулоқотда бўлмаслик ва уйда бўлиш талаб этилади. Агар иш жараёнида одамлар билан мулоқотда бўлишда давом этилса, бошқа карантин талабларига доим риоя қилиш зарур. Қолаверса, соғлом турмуш тарзини яратиш, соғлом ва муқобил овқатланиш, кўп суюқлик ичиш ва енгил жисмоний фаоллик олиб боришни ҳам давом эттириш керак.

Айтиш керакки, самарадор вакцинанинг оммавий қўлланилиши вирус тарқалишини кескин камайтириши ва охир-оқибат уни енгишда асосий омил бўлиши мумкин.

Юртдошларимизнинг юртимизда жорий қилинаётган карантин қоидаларига қатъий роия қилишлари коронавирус пандемиясининг чекинишида муҳим аҳамият касб этади. Зеро, инсон саломатлиги учун, энг авволо, унинг ўзи масъулдир. Ўзимиз ва яқинларимиз саломатлиги ҳар биримизнинг қўлимизда эканлигини инобатга олиб, карантин тартиб-қоидаларига амал қилайлик ва, албатта, эмлаш жараёнларида иштирок этайлик.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026