12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:50
Иқтисодиёт 👁 251

ЛИЗИНГ МУНОСАБАТЛАРИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ АСОСИДА ТАРТИБГА СОЛИНАДИ

ЛИЗИНГ МУНОСАБАТЛАРИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ АСОСИДА ТАРТИБГА СОЛИНАДИ

Бугун лизинг корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватини модернизация қилишга, хусусий тадбиркорликни кенгайтиришга ва унинг асосида рақобатбардош ишлаб чиқаришни ташкил қилишга инвестиция киритиш учун самарали механизм сифатида тобора ривожланиб бормоқда.

Ӯзбекистон Республикасида лизинг муносабатлари Фуқаролик кодекси ҳамда «Лизинг тӯғрисида»ги Қонун ва улар асосида қабул қилинган қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солинган.

Фуқаролик кодексининг 587-моддасида лизинг шартномасига қуйидагича таъриф берилган: Лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.

Истеъмол қилинмайдиган, тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган ҳар қандай ашёлар лизинг объекти бӯлиши мумкин, ер участкалари ва бошқа табиат объектлари бундан мустасно. Эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг объектини оладиган шахс лизинг олувчи деб ҳисобланади. Лизинг берувчи лизинг объектини кимдан олаётган бӯлса, шу шахс сотувчи деб эътироф этилади.

Лизинг берувчи мол-мулкни бӯлажак фойдаланувчидан сотиб олган тақдирда ёхуд лизинг берувчи келгусида мол-мулкни сотувчига лизинг бӯйича топшириш учун ундан шу мол-мулкни сотиб олиш мақсадида уни маблағ билан таъминлаган тақдирда бир шахснинг ӯзи ҳам лизинг олувчи, ҳам сотувчи бӯлишига йул қӯйилади.

Лизинг уч тарафлама (сотувчи, лизинг берувчи, лизинг олувчи) ёки икки тарафлама (лизинг берувчи, лизинг олувчи) лизинг шартномаси бӯйича амалга оширилади. Лизинг берувчи ва сотувчи ӯртасида икки тарафлама лизинг шартномаси тузилаётганида қӯшимча равишда лизинг объектининг олди-сотди шартномаси тузилади. Лизинг шартномаси консенсуал шартномалар гуруҳига мансуб.

Шартнома ҳақ бараварига тузилади. Лизинг олувчи лизинг берувчига лизинг объектидан фойдаланганлиги учун лизинг тӯловларини тӯлайди.

Лизингнинг оддий ижарадан асосий фарқи шундаки, унда ижарага берилган асбоб-ускуналар шартнома муддати тугагандан сӯнг уларнинг қодиқ қиймати йиғиндисида сотиб олиш кӯзда тутилади.

Мамлакатимизда лизинг берувчилар ва лизинг олувчилар учун қулай бозор инфратузилмаси ва тегишли қонунчилик базаси яратилган. Амалга оширилган ишларнинг натижасида Ӯзбекситон ялпи ички маҳсулоти тузилмасида лизинг операциялари ҳажмининг йилдан-йилга ӯсишига эришилди. Бундан ташқари, лизинг бозорида иштирокчиларнинг, улар қаторида банкларнинг, лизинг компаниялари ва лизинг операциялари билан шуғулланадиган кредит уюшмаларининг сони доимий равишда ӯсиб бормоқда.

Лизинг берувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида «Лизинг тӯғрисида»ги Қонуннинг 20-моддасига кӯра лизинг шартномаси билан сарфланган маблағларини қайтариш кафолати сифатида лизинг берувчи лизинг олувчидан таъминотни тақдим этишни, шу жумладан, гаров, банк кафолати ёки учунчи шахснинг кафиллигини талаб қилиши мумкин.

Аммо «Лизинг тӯғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ лизинг берувчи лизинг объектини гаров сифатида лизинг олувчининг олдиндан розилигисиз ишлатишга ҳақли эмас. Ӯз навбатида лизинг олувчи лизинг объектини гаров сифатида ишлатишга  ҳақли эмас, бу эса қонунийдир.

Лизинг шартномаси бошқа айрим турдаги оддий шартномалардан фарқли равишда нисбатан юқори суммада тузилиши ва узоқ муддат амал қилиши билан ажралиб туради.

Табиийки, мазкур ҳолат ушбу шартноманинг турли сабабларга кӯра тугатиладиган ҳолатларнинг ҳам нисбатан кӯп ҳолатларда кузатилишига сабаб бӯлади.

Хусусан, «Лизинг тӯғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасида лизинг олувчи банкрот бӯлган, унинг мол-мулки хатловга олинган ёки мусодара қилинган тақдирда, лизинг объекти лизинг олувчининг умумий мол-мулкидан ажратилади ва лизинг берувчига қайтарилиши лозим, у мол-мулкни ӯз хоҳишига кӯра тасарруф этиши мумкинлиги белгиланган.

Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиб жоизки, лизинг шартномаси бу шартнома иштирокчилари ӯртасидаги муносабатларни тартибга солишнинг бир тури ҳисобланиб, бу жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ эркинликларининг адолатли ҳимоя қилинишига қўшимча кафиллик яратади.

Б.Бекмурадов, Беруний туманлараро Иқтисодий суди судьяси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026