ЁШ СПОРТЧИЛАР ЎРТАСИДА БОКС БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом инсонлар этиб тарбиялаш, Ватанимиз обрўсини янада юксалтиришнинг муҳим омили бўлган – спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Спорт турларини янада оммалаштириш, жаҳон майдонларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчиларни тайёрлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига муҳим вазифа сифатида қаралмоқда.
Амударё туманида ҳам турли саналар муносабати билан ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш анъанага айланган.
Яқинда 26 июнь – Гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан спортнинг бокс тури бўйича 2009, 2010, 2011, 2012 йилларда туғилган 24 кг.дан 40 кг. вазн тоифасидаги ўсмир ёшлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича БЎСМ биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мусобақа муросасиз курашларга бой тарзда қизиқарли ўтди. Ёш спортчилар мураббийлардан ўрганган маҳоратларини намойиш этиб, фахрли ўринларни қўлга киритишга ҳаракат қилдилар.
Қизғин ўтган ушбу мусобақада ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан дипломлар билан тақдирланди.
Гулзода Эшимбетова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶