13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:41
Сиёсат 👁 390

Амударё туманида “Ёшлар куни” муносиб нишонланди

Амударё туманида “Ёшлар куни” муносиб нишонланди

Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, ҳар жиҳатдан етук, жисмонан соғлом, интеллектуал салоҳиятли, маънан баркамол қилиб вояга етказиш, қолаверса, ёшларни қилган меҳнати, эришган ютуқларига яраша рағбатлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

30 июнь санаси Президентимиз ташаббуси билан “Ёшлар куни”дея эълон қилиниши ҳамда ҳар йили байрам сифатида нишонланиши эртамиз эгаларига қаратилган юксак эътибор намунаси, дейиш мумкин. Илғор ва ташаббускор ёшларни рағбатлантириш, турли соҳаларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган фидойи ёшларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида турли давлат мукофотлари таъсис этилган. Биргина кейинги йилларда “Мард ўғлон” давлат мукофоти ва “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилгани ва юзлаб  ёшлар мукофотлангани ёшларимизга бўлган эътибор қанчалик юксаклигининг исботидир.

Амударё туманида ҳам ҳар йили 30 июнь санаси “Ёшлар куни” байрами сифатида муносиб нишонланиб келинмоқда. Жорий йилда ҳам ёшлар байрами тадбирларига катта тайёргарлик кўрилди ҳамда тантанали тарзда ўтказилди.

30 июнь куни сана муносабати билан тумандаги Хотира майдонида илм-фан, ахборот технологиялари, спорт, санъат, маданият ва бошқа турли соҳаларида юксак натижаларга эришиб келаётган, туманимизнинг бугунги кундаги фахрига айланган бир гуруҳ ташаббускор ёшлар туман ҳокимлиги, тумандаги тўртта сектор ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан турли қимматбаҳо эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан муносиб рағбатлантирилди.

Жумладан, туманимиздаги барча таълим муассасаларида таълим-тарбия олаётган ёшларимизнинг спортга билан шуғулланишларини янада рағбатлантириш мақсадида уларга 500 дона футбол, 500 дона волейбол тўпи, 85 дона волейбол тўри совға қилинди.

Шунингдек, туманимиз ёшларининг санъат ва маданият соҳалариги қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, уларга ўзларининг ижодкорлик қобилиятларини намоён этишларига кенг имконият яратиш мақсадида овуллардаги маданият марказлари ҳамда мактабларга 20 дона қашқар рубоби, 59 дона доира, 4 та овоз кучайтиргич, 1 дона синтезатор туман ҳокимлиги томонидан совға сифатида берилди.

Қайд этиш жоизки, бугун туманимизда спорт соҳаси тобора ривожланаётган бўлиб, туманимиз спортчилари турли мусобақаларда юқори марраларни эгалламоқдалар. Ана шундай 25 нафар ёш чемпионларимизга байрам муносабати билан велосипедлар совға қилинди.

Туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёрдамга муҳтож, банд бўлмаган ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, уларга моддий ва маънавий кўмак берилмоқда ҳамда уларни иш билан таъминлаш ва “Ёшлар дафтари”дан чиқишлариги амалий ёрдам бериш каби қатор чоралар кўрилмоқда.

Ёшлар куни муносабати билан тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган 2 нафар юртдошларимизга компьютер ҳамда 5 нафарига сув насослари совға қилинди ҳамда уларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиб, ўзини ўзи банд қилишларига амалий ёрдам кўрсатилди.

Амударё тумани Хотира майдонида ўтказилган ушбу тадбирда шунингдек, турли спорт мусобақаларининг ғолиблари ҳам муносиб рағбатлантирилди. Эртамиз эгалари ўзларига кўрсатилаётган бу каби эътибор ҳамда рағбатдан жуда хурсанд бўлдилар.

Туманимиздаги “Ёшлар куни” байрам тадбирлари Истироҳат боғида давом эттирилди. Ёшлар байрамини муносиб нишонлаш мақсадида Истироҳат боғида гала концерт дастури ташкил қилинди.

Айтиш керакки, 2021 йилнинг мамлакатимизда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номаланиши ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилган “Ёшлар дафтари” ҳам ёшларга кенг имкониятлар эшигини очиб берди.

Туманимиз ёшлари ҳам бу каби имкониятлардан самарали фойдаланиб келмоқдалар. Жумладан, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича “Ёшлар дастури” доирасида 1 258 нафар ёшлар доимий ва жамоат ишларига жойлаштирилди, 666 нафар ёшлар тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитилиб тижорат банклари томонидан 296 нафарига 8 млрд 512 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 4 408 нафар ёшларга 1 378 гектар, ғалладан бўшаган ер майдонларидан такрорий экин экиш учун 404 нафар ёшларга 80,8 гектар ер майдони ажратиб берилди.

“Ёшлар дафтари” жамғармаси хисобидан “Ёшлар дафтари”га киритилган 40 нафар юртдошимизга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган 113,3 млн сўмлик асбоб-усуналар ва меҳнат қуроллари олиб берилди, моддий аҳволи оғир бўлган 20 нафар ёшларга жами 19,6 млн сўм моддий ёрдам берилди.

Бу каби юксак эътибор ва рағбат, албатта, ёшларимизни ҳам илм-фан, касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаб, Ватанимизга муносиб фарзанд бўлиб етишишга руҳлантирмоқда.

Сўнгги йилларда туманимиздан фанлар олимпиадаларининг мамлакат босқичи ғолиблари, турли спорт ўйинларининг Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон миқёсидаги босқичларининг ғолиб ва совриндорлари етишиб чиқаётгани барчамизга қувонч бағишлайди.

Ана шундай илғор ва ташаббускор ёшлар иштирокида ўтган концерт дастури иштирокчиларга унутилмас онларни бахшида этди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, бетакрор овоз соҳиби, опера хонандаси Женисбек Пиязов концерт дастурининг меҳмони бўлди.

Женисбек Пиязов туманимиз ёшларини “Ёшлар куни” байрами билан қизғин муборакбод этди ҳамда бир-бирда шўх куй-қўшиқлар ижро этди. Ёшларимиз Женисбек Пиязов ижроларини катта қизиқиш ҳамда ўзгача завқ билан тинглаб, томоша қилдилар.

Концерт дастурида туман маданият маркази хонандалари ўзларининг ижод намуналари билан ажойиб чиқишлар қилдилар. Жумладан, Икромжон Сийтимов, Комилжон Болтабоев, Рашидбек Раҳимов, Давлатёр Шомурадов каби Маданият бўлими хонандалари ижро этган куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

Ёшлар концерт дастурида янграган куй-қўшиқларга рақсга тушиб, байрамни муносиб нишонладилар.

Фурсатдан фойдаланиб биз ҳам юртимиз ёшларини яна бир бор “Ёшлар куни” байрами билан чин дилдан муборакбод этамиз.

Барча ёшларимизга комил инсонлар бўлиб вояга етиб, ота-онанси, жамиятимиз ҳамда юртимизга ҳалол ва фидойи хизмат қилиш, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашдек шарафли ишга ҳисса бахти насиб қилсин!

Байрамингиз муборак бўлсин, қадрли ёшлар!

Амударё тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026