14.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.10.2026, 16:06
Саломатлик 👁 245

Ўзбекистон “Қизил ярим ой” жамияти туман бўлими самарали фаолият олиб бормоқда

Ўзбекистон “Қизил ярим ой” жамияти туман бўлими самарали фаолият олиб бормоқда

Жорий йилнинг 25 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон “Қизил ярим ой” жамияти туман бўлими томонидан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда туман тиббиёт бирлашмаси бўлимлари мудирлари, кўп тармоқли марказий поликлиника шифокорлари, тумандаги қишлоқ оилавий пунктлари ҳамда қишлоқ врачлик пунктлари мудирлари ҳамда ҳамширалари иштирок этдилар. Учрашувни туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Фарҳод Абдуллаев бошқариб борди.

Бирлашма раҳбари ўз сўзида мамлакатимизда аҳоли саломатлигини тиклаш борасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар хусусида тўхталиб, бу борада COVID-19 ҳамда инфекцион касалликларнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашда профилактика ишларини жадаллаштириш, аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот тадбирларини кучайтириш зарурлигини қайд этиб ўтди.

Таъкидлаш керакки, бугун юртимизда аҳоли саломатлиги, соғлом турмуш тарзини шакллантириш масаласи энг устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Бу борада қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентинининг жорий йилда имзоланган “2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ҳамда “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори соҳада кенг кўламли ишларни ташкил этишда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур ҳужжатлар мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, аҳоли саломатлигини сақлаш борасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишда муҳим дастуруламал бўлмоқда.

Учрашувда Ўзбекистон “Қизил ярим ой жамияти” туман бўлими ижрочи директори Ибодулла Нуримбетов жамият томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон “Қизил ярим ой жамияти” кўнгилли, инсонпарварлик ташкилоти бўлиб, айни пайтда 15 та минтақавий, 206 та туман, шаҳар ва 1500 дан ортиқ бошланғич ташкилоти, 200 мингдан ортиқ фаол аъзо ва 40 мингдан ортиқ волонтёрлари ёрдамида жамоатчилик асосида фаолият юритиб келмоқда. Жамиятда “Меҳр-шафқат” хизмати ташкил қилинган бўлиб, ушбу хизмат орқали ёлғиз кексалар, ногиронлар, сурункали касаллиги бор беморлар, кўп фарзандли, кам таъминланган оилаларга доимий ғамхўрлик қилиниб, инсонпарварлик ёрдами кўрсатиб келмоқда.

Учрашувда мутасаддилар 14 июнь “Бутунжаҳон донорлар куни” муносабати билан туман Тиббиёт бирлашмасида қон топширган фахрли донорларга, кўнгилли инсонларга совғалар тарқатилди.

Айтиш керакки, ҳар йилнинг 14 июнь санаси бутун дунёда қон донорлари куни сифатида нишонланади. Айнан мана шу куни дунёнинг турли бурчакларида яшовчи инсонлар бошқа одамлар ҳаётини сақлаб қолишга кўмак қўлини чўзадиган, ўз қонини кўнгилли сифатида топширадиган, қонга муҳтож бўлган одамларга “ўзининг бир парчаси”ни бахшида этувчи донорларга миннатдорчилик билдиришади.

Туманимизда ҳам шу каби инсон саломатлигига ўз ҳиссасини қўшувчи ҳамюртларимиз талайгина бўлиб, Ўзбекистон “Қизил ярим ой жамияти” туман бўлими томонидан донорлик қилишга чақирувчи тарғибот-ташвиқот ишлари жадал суръатларда олиб борилши натижасида уларнинг сони тобора ортмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026