12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:01
Қишлоқ хўжалиги 👁 344

Томчилатиб суғориш технологиясига бағишланган семинар ўтказилди

Томчилатиб суғориш технологиясига бағишланган семинар ўтказилди

Мамлакатимизда аҳоли сонининг тобора ошиб бораётгани сабабли инсонларнинг озиқ-овқатга бўлган ортиб бораётган эҳтиёжини қондириш учун деҳқончиликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Деҳқончилик соҳасида энг муҳим вазифа бу экинларга кераклича сув етказиб беришдир. Сўнгги йилларда бутун дунё аҳолисини қийнаб келаётган сув танқислиги муаммосини юмшатиш мақсадида мавжуд сув заҳираларини тежаш муҳим аҳамиятга эга.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нобуд қилмасдан етиштириш, уларни керакли сув билан таъминлаш, сув заҳираларини тежаш мақсадида экинларни томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш яхши самара бермоқда.

Жорий йилнинг 19 июнь санасида туманимиздаги “Ражапов Омонбой” фермер хўжалигида томчилатиб суғориш бўйича семинар ўтказилди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги мутахассиси Абу Қидирбаев, туман хокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Файзулла Саъдуллаев, “Асл қишлоқ тараққиёт" масъулияти чекланган жамияти директори Жасур Юнусов, туман Ирригация бўлими бошлиғи Жамол Ражапов, туман Сув истеъмолчилари уюшмаси раҳбари Эркабой Ўразбоев ҳамда тумандаги фермер ҳўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Айтиш керакки, бугунги кунда туманимизда қишлоқ хўжалиги экинларини томчилатиб суғориш юзасидан тизимли ишлар қилинмоқда. Жорий йилда тумандаги жами 3800 гектар экин майдонида сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш белгиланган бўлиб, шундан 3730 гектар ер томчилатиб суғориш, 30 гектар майдон ёмғирлатиб суғориш, 40 гектар ер эса дискрет суғориш технологияси орқали суғориш режалаштирилган.

Шу кунга қадар жами 169 та фермер хўжалиги ва 1 та кластер ташкилоти томонидан 2815 гектар экин майдонида сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича пудратчи ташкилотлар билан шартномалар тузилган.

Шунингдек, пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича 145 та фермер хўжалиги томонидан 2581,4 гектар, 1 та кластер ташкилоти томонидан 34,5 гектар майдонда, мевали боғ ва бошқа экин майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича 19 та фермер хўжалиги томонидан 130 гектар майдонда пудратчи ташкилотлар билан шартномалар қилинган.

Семинарда йиғилганларга томчилатиб суғориш технологиясининг афзалликлари, технологиядан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида маълумотлар бериб ўтилди.

Таъкидланганидек, томчилатиб суғориш технологиясининг анъанавий суғоришдан қатор афзалликлари мавжуд. Хусусан, томчилатиб суғоришда экинларнинг фақат илдиз тизими намлади. Бундай ҳолда, сув ўсимлик томонидан керакли миқдорда ва тез сўрилади ҳамда унинг ўсиши ва ривожланишига зарар етказмайди. Анъанавий суғориш билан солиштирганда, томчилардан фойдаланганда, тупроқнинг табиий тузилиши бузилмайди. Кучли қуёш нурлари билан ўсимликлар нобуд бўлмайди, бу баргларга томчилар тушганда кузатилади. Автоматлаштирилган томчилатиб суғориш тизими билан суғориш инсоннинг минимал аралашуви билан амалга оширилади. Сув тупроққа фақат илдиз тизими ётадиган жойларда киради, у ҳар бир ўсимлик учун бир текис ва доимий равишда зарур бўлган миқдорда етказиб берилади.

Семинар иштирокчилари томчилатиб суғориш технологияси бўйича мутахассисларга саволлар билан мурожаат қилдилар ва тегишли жавоблар олдилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026