12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:16
Қишлоқ хўжалиги 👁 357

АМУДАРЁДА 221 ТОННА “КУМУШ ТОЛА” ХИРМОНИ БУНЁД ЭТИЛДИ

АМУДАРЁДА 221 ТОННА “КУМУШ ТОЛА” ХИРМОНИ БУНЁД ЭТИЛДИ

Туманимизда жорий деҳқончилик йилининг илк ҳосил хирмони бунёд этилди. Амударёлик пиллакорлар 221 тонналик юқори сифатли хом ашё етиштириб, зиммаларидаги шартномавий режаларини ортиғи билан бажарадилар.

Пиллачилик – сермашаққат соҳа. Бу соҳада муваффақиятга эришиб, мўл ҳосил олишнинг ўзи бўлмайди. Шу сабабли амударёлик пиллакорлар жорий йилги ипак қурти боқиш мавсумига ҳам пухта ҳозирлик кўрдилар.

Аввало, ипак қурти уруғини жонлантириш учун 16 та инкубаторий зарур жиҳозлар билан таъминланиб, ҳар бир инкубаторийга тажрибали ва ўз касбининг билимдонлари бўлган мутахассислар ишга жалб этилди. 3960 қути ипак қурти уруғи агротехника қоидаларига риоя қилган ҳолда жонлантирилиб, 1607 нафар касанчиларга 1703 қути, фермер хўжаликларига 2257 қути ипак қурти уруғи шартнома асосида тарқатиб берилди ва ипак қуртини парваришлаш, озиқлантириш жараёнлари малакали мутахассислар томонидан қатъий назорат қилиб борилди.

Бундан ташқари, мавсум давомида тут барги тақчиллигининг олдини олиш мақсадида касаначилар ва фермер хўжаликлари қарамоғидаги мавжуд тутзорларда март ойи бошиданоқ зарур агротехник тадбирлар амалга оширилиб, “Jayxun silk” масъулияти чекланган жамияти корхонаси томонидан янги тутзорлар барпо этилди ва бу янги тутзорларга 334,8 минг туп серҳосил тут кўчатлари ўтқазилди.

Ипак қурти уруғини тарқатиш жараёнида касаначи-пиллакорларга ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун олдиндан 250 минг сўмдан бўнак пуллари берилди. Шу билан бирга мавсум ишларини сифатли ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида малакали мутахассислар қуртхоналарда тез-тез бўлишиб, жараённи тўлиқ назорат қилиб боришлари учун шароитлар яратилди. Натижада туманимиздаги барча қуртхоналарда мўл ва сифатли пилла ҳосили етиштирилди. Пиллакорларимиз жорий йилнинг 29 май санасида ўзлари етиштирган йилимизнинг биринчи ҳосили – пилла топширишни бошлаб юбордилар.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, “Манғит Пилла” масъулияти чекланган жамиятига қарашли Манғит ва Хитой пилла қабул қилиш масканлари мавсумга ўз вақтида тахт қилиб қўйилгани туфайли пиллани қабул қилиш жараёни узлуксиз олиб борилишига эришилди. Бунинг учун Манғит пилла қабул қилиш масканига 50 нафар, Хитой пиллахонасига 20 нафар мавсумий ишчилар ишга қабул қилиниб, уларнинг меҳнати билан қабул қилиб олинган пилла ҳосили пешма-пеш қуритилиб, ўз вақтида ғумбагидан сифатли ажратиб олинишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур пилла қабул қилиш масканларида яратилган шарт-шароитлардан пиллакорлар ҳам мамнун.

Пиллачиликни етти хазинанинг бири, дейишади. Шу билан бирга ўта нозик ва эътиборталаб соҳа. Етиштирилган ҳосилнинг сифати эса пиллакорнинг фидойи меҳнатига боғлиқ. Фидойилик билан қилинган меҳнат эса ҳар томонлама эътироф этилиб, рағбатлантириб борилгани боис, пиллакорларнинг жорий йилги мавсум якунидан кайфиятлари баланд. Чунки режадан ташқари етиштирилган ҳар бир килограмм пилла учун пиллани қабул қилиш масканининг ўзидаёқ 25 минг сўмдан иш ҳақи берилгани, режадаги пилла ҳосилининг ҳар бир килограмми учун 22 минг 440 сўмдан ҳисоб-китоб қилиниши  пиллакорлар меҳнатига муносиб рағбат бўлди.

Ўз касбининг билимдонлари бўлган соҳа мутахассислари ва моҳир пиллакорлар меҳнати туфайли шартномавий режадаги 221 тонна ўрнига 223,7 тонна юқори сифатли пилла ҳосили йиғилиштириб олиниб, бу борадаги режа 101,2 фоизга ортиғи билан адо этилди. Етиштирилган ҳосилнинг 163,9 тоннаси Манғит, 59,8 тоннаси Хитой пилла қабул қилиш масканлари томонидан қабул қилиниб, айни пайтда пиллани сифатли қуритиш, саралаш ва ўз вақтида ғумбагидан ажратиш каби мавсум ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026