РУХСАТ БЕРИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯЛАШ СОҲАСИДАГИ ЯНГИЛИКЛАР
Мамлакатимизда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаб, тадбиркорлик фаолияти учун ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни такомиллаштириш борасида доимий чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Мазкур йўналишларда олиб борилган ишлар лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини либераллаштириш ҳамда институционал ислоҳ қилишнинг янги босқичини бошлаш учун мустаҳкам асос яратди.
Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кенг шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24-августда “Лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш борасида:
лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш ёки амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни топшириш, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш, ваколатли органлар томонидан аризаларни кўриб чиқиш ҳамда лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш ёки беришни рад этиш ҳақида қарорлар қабул қилиш, фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида ваколатли органни хабардор қилиш учун хабарномалар юбориш ва хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномалар олиш, аризани кўриб чиқиш учун давлат божи, йиғим ва барча турдаги тўловларни Ягона биллинг тизими орқали электрон тўлаш, лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш ҳақидаги аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш назарда тутилган.
Фармонга мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда «Лицензия» ахборот тизими орқали амалга оширилиши белгиланган. Эндиликда тадбиркорлик субьектлари «Лицензия» ахборот тизими орқали аризаларни юборишда license.gov.uz электрон тизимидан фойдаланиади.
Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш ҳамда ваколатли органни хабардор қилиш ҳақидаги аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатлар электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланган ҳолда Интернет тармоғи орқали қабул қилинади.
Барча турдаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ҳамда хабарнома қабул қилинганлиги ва реестрга киритилганлик ҳақида хат уларнинг ҳаққонийлигини онлайн текшириш имконини берадиган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштирилади ва уларни махсус бланкаларда бериш тартиби бекор қилинади, бундан халқаро шартномаларга мувофиқ махсус қоғоз бланкаларида расмийлаштиришни талаб қиладиган ҳужжатлар мустасно.
Фаолиятни бошлаганлик ҳақида ваколатли органни хабардор қилишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизигача йиғим ундирилади, бундан қурилиш-монтаж ишларини ва алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақидаги хабарномалар мустасно.
Бу каби тартиб-тамойилларнинг жорий этилиши тадбиркорлик субьектлари фаолиятининг ривожланишида замин яратади.
Умида Сапарбаева, туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶