“БЎСТОН” МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАРИ ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИНИНГ МАМЛАКАТ МИҚЁСИДАГИ ФИНАЛ БОСҚИЧИГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ
Шу йилнинг 30 май куни Нукус шаҳрида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида ўтказилаётган республика спорт фестивалининг футбол тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Унда аввал ҳудудий, кейин туман босқичларида ғолибликка эришган республика туманлари футбол ишқибозларидан тузилган жамоалар ўзаро куч синашдилар.
Кескин беллашувлар остида кечган мусобақада туманимизнинг Бўстон маҳалласи футболсевар ёшларидан ташкил топган “Бўстон” жамоаси жуда муваффақиятли иштирок этди. Улар Хўжайли, Қўнғирот, Оқманғит жамоалари билан ўйинга тушиб мағлуб этиб, ушбу спорт фестивалининг ўзбекистон Республикаси босқичига, яъни финалига йўлланмани қўлга киритдилар.
Амударёликлар уларнинг ғалабаси билан ҳар қанча фахрланса, арзийди.
Севара Исмоилова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶