ИПАК ҚУРТЛАРИ ДАСТАЛАРДА СИФАТЛИ ПИЛЛА ЎРАМОҚДА
Айни кунларда зиммаларидаги режаларини ҳар йили ортиғи билан адо этиб келаётган туманимиз пиллакорлари жорий йилги ипак қурти боқиш мавсумини уюшқоқлик билан олиб боришмоқда.
Май ойининг биринчи ўн кунлигида туманимизнинг турли ҳудудларида ташкил этилган ипак қуртини жонлантириш инкубаторияларида «JAYHUN SILK» МЧЖ томонидан 3960 қути хорижий, серҳосил навли ипак қурти уруғлари жонлантирилиб, 1607 нафар касаначиларга пиллачилик фермер хўжаликларига тарқатиб берилди. Ипак қурти парвариши билан шуғулланувчиларга ҳар бир қути ипак қурти учун мавсум бошида олдиндан 250 минг сўмдан бўнак пули берилди.
Ипак қурти парвариши мавсуми давомида пиллакорларга қулайлик яратиш, озуқа тақчиллиги юз бермаслиги учун туманимизнинг барча ҳудудларидаги тутзорларга эрта баҳорданоқ сифатли ишлов берилиб, озиқлантирилди ва натижада тутзорларда мўл озуқа базаси яратилди. Бундан ташқари, янгидан тутзорлар бунёд этилиб, сара тут кўчатлари ўтқазилди.
Айни пайтда пиллакорлар томонидан меҳр билан парвариш қилинган ипак қурти бешинчи ёшда, яъни пилла ўраш босқичига кирган Тўлқин овули ҳудудидаги “Қурбонбоев Собир” фермер хўжалигининг моҳир пиллакорларидан бири Маърифат Ҳайитбоева 2002 йилдан бери ҳар йилги мавсумда 20 грамм ипак қуртини парваришлаб, зиммасидаги режасини ортиғи билан бажариб келади. Моҳир пиллакор жорий йилги мавсумда ҳам хонадони қуртхонасида 20 грамм ипак қуртини парвариш қилди. Унга бу ишда оила аъзолари яқин кўмакдош бўлишди. Маърифат Ҳайитбоева режадаги 56 килограммни ўрнига ҳар йили 90 килодан зиёд юқори сифатли пилла ҳосили етиштириб беради. Жорий йил мавсумда эса у 85 килограмм пилла топширишни режалаштирган. Айни пайтда Маърифат Ҳайитбоева қуртхонасидаги ипак қуртига даста қўйган ва тез кунда пилла ҳосилини териб олиш ниятида.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶