13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:00
Сиёсат 👁 326

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 31-СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 31-СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

Батафсил фотогалерея

22 апрель куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 31-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия мажлисида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари,  туман  суд- ҳуқуқ соҳаси масъуллари, бўлимлар, тижорат банклар раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари  ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Сессияни туман ҳокими С.Йўлдошев очди ва олиб борди. Сессия кун тартибига  “Фуқаролик  ишлари бўйича Амударё туман суди томонидан фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг  ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, одил судловни амалга оширишга доир 2021 йилнинг  январь, февраль ойларидаги фаолияти тўғрисида”ги,” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ  қабулхонасининг 2021 йилнинг 1 чорагида туманни комплекс ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти,мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти тўғрисида”ги, “Туманда тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар ҳақида ахбороти тўғрисида”ги, “Туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг 2021 йилнинг 1 чорагида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати ҳақидаги ҳисоботи тўғрисида”ги, “Туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича туман адлия бўлими бошлиғининг ахбороти ҳақида”ги, Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисида”ги, “Туманни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, янги иш ўринларини барпо этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, қўшимча резервларни аниқлаш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, инвестиция масалалари бўйича ўринбосари, молия бўлими мудири ҳамда Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ҳисоботлари тўғрисида”ги  ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Кун тартибидаги дастлабки масала юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Қайрулла Атамуродов ахборот берди. Сессия кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонасининг 2021 йил 1 чорагида туманни комлекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабовнинг ахбороти тингланди.

Шунингдек, тумандаги тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Акбаржон Хўжамуродовнинг ахбороти, 2021 йилнинг 1-чорагида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойбергановнинг ахбороти тингланди. Ахборотда таъкидландики, туманимизда тинчликни сақлаш, ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш, уюшган жиноятчилик, коррупция, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни ўз вақтида фош қилиш, шунингдек, ҳар қандай фавқулодда ҳодисалар содир этилишининг олдини олиш борасида жорий йилда туман ИИБ, жамоатчилик вакиллари ва бошқа масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор тезкор-профилактик тадбирлар амалга оширилган.

Навбатдаги масала - туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларнинг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича туман Адлия бўлими бошлиғи Мўъминжон Матюсуповнинг ахбороти тингланди. Ахборотда таъкидланишича, Амударё туман Адлия бўлими ҳам 2021 йил 1-чораги давомида ўз функционал вазифаларини бажариш баробарида муайян ишларни амалга оширди.

Бўлимга 2021 йил 1-чораги давомида жами 52 та ариза ва шикоят келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 46 таси ариза, 6 таси шикоятни ташкил қилади. Бўлимга келиб тушган мурожаатларнинг 45 таси ҳал қилиниб, шундан 24 та ариза ва шикоятлар қаноатлантирилган, 21 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Бўлим ходимлари томонидан 2021 йил 1-чорагида бевосита шахсий қабулда 46 нафар, сайёр қабулларда 8 нафар фуқаролар қабул қилинган.

Амударё тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1-чорагидаги ижроси тўғрисида туман Молия бўлими бошлиғи Улуғбек Бекниёзовнинг ахбороти тингланди. Маърузачи  2021 йил I-чорак давомида туман маҳаллий бюджети даромадлар режаси 11 143 626,0 минг  сўмни ташкил қилгани, ушбу режанинг ижроси 13 756 662,4 минг сўмга, яъни режа 123,4 фоизга бажарилганини маълум қилди.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан олинган максадли ижтимоий трансфертлар миқдори 28 624 612,0 минг сўмни ташкил қилди.

2021 йил I-чорак давомида бюджет харажатлари режаси киритилган ўзгаришлардан кейин жами 45 587 255,1 минг сўмни ташкил қилди. 2021 йил I-чорак давомида бюджет маблағлари харажатлари ҳисобидан жами 42 721 766,12 минг сўмлик маблағлар сарфлангани таъкидланди.

Шунингдек, туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, янги иш ўринлари барпо этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, қўшимча резервларини аниқлаш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Маъмуржон Темирбоев, Инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Рашид Салаев, Молия бўлими мудири Улуғбек Бекниёзов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Сеитовларнинг ҳам ахборотлари ҳам тингланди.

Сессия кун тартибида кўрилган барча масалалар депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди. Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026