13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:00
Сиёсат 👁 273

Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори амударёлик ёш тадбиркорлар билан учрашди

Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори амударёлик ёш тадбиркорлар билан учрашди

Мавзуга оид фотогалерея

Сўнгги йилларда давлат идоралари билан халқ ўртасидаги бюрократик тўсиқларга барҳам берилиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тортиб мамлакат миқёсидаги бошқарув ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларнинг халқ билан ошкора ва самимий мулоқотлари ташкил этилаётгани йиллар давомида йиғилиб қолган кўпдан-кўп муаммоларнинг ижобий ечим топишига имкон яратмоқда. Бу борада прокуратура органлари томонидан ўтказилаётган сайёр учрашув ва сайёр қабуллар муҳим аҳамият касб этаётир. Чунки прокуратура органлари томонидан бу каби тадбирлар ўтказиш орқали аҳолининг турли қатламлари, айниқса, тадбиркорлар ва ёшлар билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Фарҳод Алламберганов томонидан Республикамиз туманларида ёшлар ва тадбиркорлар билан мунтазам равишда сайёр учрашувлар ўтказилмоқда. Прокурор билан бўлиб ўтаётган учрашувларда самимий ва ошкора, дилдан суҳбат муҳити яратилиб, ҳар бир мурожаатчининг шикоят ва аризаси батафсил ўрганилиб, зарур чора-тадбирлар билгиланмоқда ҳамда уларга ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилаётганидан аҳоли мамнун бўлмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори Фарҳод Алламберганов иштирокидаги сайёр учрашув жорий йилнинг 20 апрель санасида Беруний ҳамда Амударё туманларида ҳам ўтказилди.

Туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган мазкур сайёр учрашувида бир гуруҳ амударёлик ёшлар, тадбиркорлар, шунингдек тумандаги идора ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сайёр учрашув жараёнида келиб тушган оғзаки ва ёзма мурожаатлар шу ернинг ўзида батафсил ўрганиб чиқилди ва 15 та мурожаат ижобий ҳал этилди. Шунингдек, 16 та мурожаат юзасидан зарур тушунтириш ва тавсиялар берилди. Бундан ташқари, 21 та мурожаат бўйича тегишли ташкилотларга қонуний ҳал этиш зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, мазкур мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

Бундай сайёр учрашувларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад - ёшлар ҳаётига оид муаммоларни аниқлаш ва бу муаммоларни атрофлича, жойига чиқиб ўрганиш орқали ижобий ечимини таъминлаш, ўз вақтида уларга кўмак бериш, айниқса, ёшларни тадбиркорликка йўналтириш, қизиқишларини рағбатлантириш ҳамда  тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш баробарида мамлакатимизда ёшлар тадбиркорлигини янада ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.

Бўлиб ўтган сайёр учрашувда Қорақалпоғистон республикаси прокурори Фарҳод Алламберганов ва Қорақалпоғистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси  мудири Ринат Айтмурадовлар ёш тадбиркорлар томонидан тушган қонунчиликка оид саволларга ҳам жавоб берди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026