12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:44
Жамият 👁 326

ЮРИДИК ФАКТЛАРНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА ИШЛАР ФУҚАРОЛИК СУДЛАРИДА КЎРИЛАДИ

ЮРИДИК ФАКТЛАРНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА ИШЛАР ФУҚАРОЛИК СУДЛАРИДА КЎРИЛАДИ

Юридик энциклопедияга кўра, юридик фактлар бу – қонунда назарда тутилган ва муайян ҳуқуқий муносабатлар юзага келиши учун асос бўлган ҳолатлардир.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 38-моддасига кўра, туғилиш, ўлим, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралиш каби фуқаролик ҳолати ҳужжатлари давлат томонидан қайд этилиш керак. Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органлари томонидан фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш дафтарига тегишли ёзувларни киритиш ҳамда шу ёзувлар асосида фуқароларга гувоҳномалар бериш йўли билан амалга оширилади.
Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинснинг ўзгартирилиши каби воқеа ва фактлар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган фуқаролик ҳолати ҳужжатларида уларга тегишли ўзгартишлар киритиш йўли билан ифодаланади.

Ўз навбатида мазкур фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш муносабатлари қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари билан тартибга солинади.  Шу билан бирга ЎзР Фуқаролик процеуссал кодексининг тегишли моддалари билан суд томонидан кўриб чиқиладиган юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар, бу хусусида судга ариза бериш тартиби, аризанинг ва ҳал қилув қарорининг мазмунига қўйиладиган талаблар белгилаб берилган. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилув қарорларини чиқариш фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайди.

Мазкур қонунда кўрсатилган юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар рўйхати тугал ҳисобланмасдан, булардан ташқари, судлар – 1968 йил 1 октябргача туғилган болаларга нисбатан оталикни тан олганлик, оталик ва оталикни қайд қилиш, ихтирони жорий этиш, таклифни рационализатор сифатида тавсифлаш, бинога, автомобилга ва бошқа махсус рўйхатдан ўтказиладиган мулкка эгалик қилиш, суғурта гувоҳномасининг тегишлилиги, фуқарони ёки унинг ота-онасининг Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон Республикасига эвакуация қилинганлиги фактларини ҳам аниқлаши мумкин.

Суд юридик фактни аниқлаш ҳақидаги аризани, агар қонунга кўра бундай факт аризачи учун маълум юридик оқибатлар келтириб чиқарса, факт судга тааллуқли ҳуқуқ тўғрисидаги низони ҳал қилиш билан боғлиқ бўлмаса, аризачи юридик аҳамиятга эга бўлган фактни ҳужжат билан тасдиқлашнинг бошқа имкониятига эга бўлмаса, қонунчиликда уларни белгилашнинг ўзгача тартиби назарда тутилган бўлмаса, кўришга қабул қилади.

Ҳаётда шундай воқеалар бўладики, фуқароларимиз бепарволик, узоқни кўзламаслик, қолаверса, ҳуқуқий билимларининг етишмаслиги сабабли айрим зарур бўлган, келажакда ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган, инсон ҳаётидаги учрайдиган туғилиш, ўлим ва ҳоказо турдаги фуқаролик ҳолатларини қонунда белгиланган муддатларда ва тартибда қайд қилдирмай яшашда давом этади.

Масалан, судга фуқаро Т.Тешаев ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида туғишган акаларидан бирини, 1980 йилда туғилган Т.нинг ўлганлик фактини аниқлаб беришни сўраган. Аниқланишича, аризачининг акаси Т. 1990 йилда касалланиб, уйида вафот этган. Лекин, ўша вақтда марҳумнинг қариндошларининг эътиборсизлиги туфайли ушбу ҳолат тегишли тартибда қайд этилмасдан қолган. Бугунги кунга келиб эса, аризачи Т.Тешаев марҳум отаси номидаги мерос уй-жойни ўз номига расмийлаштирмоқчи бўлганида, давлат нотариал идорасида ундан марҳум акаси Т.нинг ўлганлигини тасдиқловчи ҳуқуқий ҳужжат талаб қилинган. Чунки, марҳум Т.нинг туғилганлиги тегишли тартибда қайд қилинган, аммо ўлганлиги қайд қилинмаган.

Мана шундай ҳолатлар сарсончилик, ноқулайликларга сабаб бўлади. Юридик факт ҳисобланган ҳар бир ҳужжат ўз вақтида қайд қилинса, бундай ҳолатлар билан боғлиқ турли низоларнинг олди олинади.

Қ.Атамурадов, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026