13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:40
Саломатлик 👁 310

ИСТИРОҲАТ БОҒИДА САЛОМАТЛИК КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ИСТИРОҲАТ БОҒИДА САЛОМАТЛИК КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Инсон учун энг катта бойлик бу саломатликдир. Соғлом инсон соғлом фикрлайди, ўз мақсади сари олға интилади. Саломатликни асраш учун энг муҳим восита эса бу бадан тарбияси, жисмоний ҳаракат ҳисобланади. Шу боис спорт билан шуғулланадиган кишилар нафақат жисмонан, балки маънан соғлом, иродаси мустаҳкам, соғлом фикрлайдиган инсонлар саналишади.

Спорт руҳиятни ҳам соғлом қилади, руҳияти соғлом инсон эса ҳаётнинг ҳар жабҳасида фаол ва ҳаракатчан бўлади. Қолаверса, спорт билан мунтазам шуғулланадиганлар тартиб-интизомга, тозаликка одатланади, серҳаракатлиги боис овқат ҳазм қилиш жараёни ҳам яхши кечади.

Шу йил 7 апрелда Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан  тумандаги Истироҳат боғида Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан  тадбирлар ташкил этилди. Тадбирда туман Тиббиёт бирлашмаси масъуллари иштирок этдилар ва 1950 йилдан бошлаб, 7 апрелнинг Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида белгилангани, шундан буён  инсонларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида йил касаллиги белгиланиб, унинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, профилактика ишларини олиб бориш йўлга қўйилгани хусусида сўзладилар.

Шунингдек, Президентимизнинг ўтган йилги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида соғлом овқатланиш тамойиллари, жисмоний фаоллик  ва оммавий спорт турлари билан шуғулланишни кенг тарғиб этиш кўрсатилгани, шунга кўра ташкилот ва корхоналарда, мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда  шанба саломатлик куни деб белгилангани, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларга кенг тўхталиб ўтилди. Турли спорт мусобақаларини ўтказиш, шахсий гигиенанинг аҳамияти, зарарли одатларга берилмаслик  ҳар бир фуқаронинг кундалик ҳаёти  тарзига айлантирилишига имкон яратиш  Давлат сиёсати даражасига кўтарилгани таъкидланди.

Тадбирда сўзга чиққан Тиббиёт бирлашмаси шифокори Жумабой Явқашев Президент Фармон ва Қарорлари асосида ўтказилаётган соғломлаштириш тадбирларида аҳоли саломатлигини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ қилиш, жисмоний фаоллик, соғлом овқатланиш, зарарли одатлардан воз кечишни кундалик ҳаёт тарзига айлантириш орқали ҳар бир фуқарода кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш  кўзда тутилганига кенг тўхталди. Шунингдек, ўсмирлар акушер-гинекологи Гулистон Ақназарова репродуктив ҳуқуқ, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари хусусида батафсил маълумот берди. Тиббиёт бирлашмасининг тери-таносил касалликлари шифокори Неъматжон Артиқов  эса тери-таносил касалликлари, уларнинг юқиш йўллари ҳақида сўз юритди. Шифокорлар Тамара Саидова ҳамда Матёқуб Эрназаровлар ҳам тадбир иштирокчиларига соғлом овқатланиш тартиби, шахсий гигиена, коронавирусдан сақланишда  карантин чора-тадбирларига амал қилиш тартиблари тўғрисида тушунчалар бердилар.

Сўнгра болалар жарроҳи, спорт тарғиботчиси Ибодулла Нуримбетов томонидан бадантарбия, оммавий жисмоний фаолликнинг инсон саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашдаги роли ҳақида маълумот берилди ва нафас гимнастикаси, фаол юриш машқлари  бажарилди. Тадбир давомида  иштирокчиларига коронавирусдан сақланиш, ўсмир қизлар репродуктив саломатлиги, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, соғлом овқатланиш, зарарли одатлардан сақланиш  кабиларга доир буклет ва эслатмалар ҳам тарқатилди.

Тадбир иштирокчилари юқумли ва юқумсиз касалликлар  профилактикаси, гимнастика, фаол ва пиёда юриш, велосайр, кечки сайлларнинг инсон саломатлигини мустаҳкамлашдаги  аҳамияти  тўғрисидаги кенг тушунчаларга эга бўлдилар.

Ж Явқашев, туман Тиббиёт  бирлашмаси АСТТҚҚ ва ЖФО марказ бўлими  мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026