14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 12:35
Саломатлик 👁 342

АМУДАРЁДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ЖАРАЁНИ БОШЛАНДИ

АМУДАРЁДА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ЖАРАЁНИ БОШЛАНДИ

Ўтган йили бутун дунёда пандемияни юзага келтирган коронавирус инфекцияси барча давлатларга, шунингдек, бизнинг давлатимизга ҳам жиддий таъсир кўрсатди. Айни пайтда ҳам кўпгина давлатларда ушбу инфекциянинг янги мутантлари юзага келиб, касаллик тарқалиши давом этмоқда. Ўзбекистонда ҳам сўнгги кунларда касалликка чалинганлар сони ортиб, ўлим ҳолатлари қайд этила бошлади.

Юқумли касалликларга чалинишнинг, тарқалишининг олдини олишда энг самарали усул вакцинациялар қилиш ҳисобланади. Жиддий оқибатларга сабаб бўлаётган коронавирус инфекциясини тўлиқ жиловлаб олиш учун ҳам бир қатор давлатларда унга қарши вакциналар ишлаб чиқилди ва клиник синовлардан ўтказилиб, оммавий эмлаш учун сертификатлар олинди. Шу кунларда бутун дунёда эмлаш жараёнлари ўтказилмоқда.

Юртимизда ҳам жорий йил коронавирус инфекциясига қарши аҳолини оммавий эмлаш жараёни ўтказила бошлади. Республикамизда, шунингдек, туманимизда коронавирус инфекциясига қарши 65 ёшдан ошган кексалар ва   қариялар, сурункали касалликлари бор шахслар, мактаб ўқитувчилари,мактабгача таълим ташкилоти ходимлари, тиббиёт ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари биринчи навбатда эмлаш режалаштирилган.

Шу йил 10 апрель кунидан туманимизда коронавирусга қарши профилактик эмлаш  ишлари бошлаб юборилди. Тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлинкада амалга оширилаётган эмлаш жараёни карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасида, шунингдек, туманимизда ҳам коронавирусга қарши оммавий эмлашда уч хил, яъни Россия давлатининг  “Спутник-V”,  Швеция – Буюк Британия ҳамкорлигидаги Astra Zeneca ва Хитой – Ўзбекистон ҳамкорлигидаги ZF-UZ-Vac 2001 вакциналаридан фойдаланиш кутилаётгани маълум қилинган эди. Маълумотларга кўра, Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига 2021 йил 9 апрел кунида коронавирус инфекциясига қарши биринчи тур вакцинация учун  2700 доза вакцина, шприц, етарли миқдорда спирт ва бошқа зарур тиббий ускуналар олиб келинди.  Вакциналарнинг 1200 дозасини ZF-UZ-VAC 2001  вакцинаси, 1500 дозасини Astra Zeneca вакцинаси ташкил қилади. Шприц – 2700 дона, ишлатилган шприцларни хавфсиз йўқотиш коробкаси – 27 дона, 70 фоизлик этанол спирти 50 миллиграмлик флаконда 54 дона, эслатма плакатлардан 1400 дона келтирилди.

Ҳозирги кунда “EMLASH.UZ” базасига 24 минг 412 нафар фуқаро киритилиб, дастлаб ушбу рўйхатдаги фуқароларни эмлаш режалаштирилган. Коронавирусга қарши профилактик эмлаш  биринчи навбатда хавфли гуруҳга кирадиган тиббиёт ходимлари ва 65 ёшдан катта аҳоли ўртасида амалга оширилади. Шунингдек, эмланиши  лозим  бўлган тиббиёт ходимлари ва 65 ёшдан катталар аҳолининг 20 фоизини ташкил қилгани сабабли, вакциналарнинг маълум қисми совуқлик занжирига риоя қилинган ҳолда даволаш-профилактик муассасаларнинг эмлаш пунктларига олиб  бориб берилади. 

Маълумки, коронавирус инфекциясига қарши эмлаш фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга оширилади. Таъкидланганидек, биринчи навбатда 65 ёшдан ошган кексалар ва қариялар, сурункали касалликлари бор шахслар, мактаб ўқитувчилари,мактабгача таълим ташкилоти ходимлари, тиббиёт ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимларини эмлаш кўзда тутилган.

Коронавирусга қарши эмлаш ишларини ўтказиш учун  Кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника, оилавий шифокорлик пунктларида 23 та эмлаш бригадалари шундан 13 та мобиль эмлаш бригадалари ташкил қилинди. Ҳар бир бригада таркибига вакцинатор, дублёр вакцинатор, умумий амалиёт шифокори ва регистраторлар жалб этилиб, барчаси тайёргарликдан ўтказилди. Барча бригадалар эмлаш учун лозим жиҳозлар ва дори-дармонлар билан таъминланди.

Коронавирус инфекциясига қарши эмланган шахслар 30 дақиқа давомида ва яна уч кунгача патронаж тиббиёт ходимларининг кузатувида бўлмоқда. Туманда 12 апрель ҳолатига эмланган фуқаролар 1000 нафардан ошган бўлиб, уларнинг ҳолати тиббий ҳужжатларига расмийлаштирилиб борилмоқда. Ҳозирги кунгача эмланган фуқароларда маҳаллий таъсирдан ташқари бирорта ножўя ҳолат кузатилмаган.

Юқумли касалликларга қарши эмлаш аҳоли ўртасида касалликлар тарқалишининг олдини олишда муҳим ўрин тутади. Эмлаш воситалари, эмлаш имконлари борлиги бу инсониятнинг энг катта ютуғи ҳисобланди. Эмлаш ўтказиш натижасида аҳолининг 75 фоизидан ортиғида коронавирус касаллигига қарши иммунитет ҳосил қилинса, ушбу касалликни тўлиқ жиловлашга эришилади.

Г. Бекиев, Амударё тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019