12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:50
Иқтисодиёт 👁 269

БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР ИҚТИСОДИЙ СУДДА КЎРИЛАДИ

БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР ИҚТИСОДИЙ СУДДА КЎРИЛАДИ

Банкротлик атамаси – италян тилидан келиб чиқиб, «синган курси» маъносини англатади. Банкротлик, яъни синиш дейилганида фуқаро, корхона, фирма ёки банкнинг маблағи етишмаганлигидан ўз мажбуриятлари бўйича қарзларни тўлашга қурби етмаслиги, қарздорнинг мажбуриятлари мол-мулкидан ошиб кетганлиги сабабли товарга ҳақ тўлаш юзасидан кредиторларнинг талабларини қондиришга, бюджетга ва бошқа фондларга мажбурий тўловларни таъминлашга қодир эмаслиги тушунилади. 

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25-моддасида банкротлик тўғрисидаги ишлар иқтисодий судга тааллуқли эканлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига асосан иқтисодий судга қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан қарздор, кредитор ва прокурор мурожаат қила олади. Мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги муносабати билан қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан иқтисодий судга қарздор, прокурор, солиқ хизмати органлари, шунингдек, устав фондида давлат улушига эга бўлган ва пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан банкротлик тўғрисидаги ишлар буйича давлат органи ва унинг ҳудудий органлари мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Қарздорда банкротлик аломатлари мавжуд бўлса, иш иқтисодий суд томонидан қўзғатилиши мумкин.

Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи, шунингдек, давлат солиқ хизмати органи ва прокурорнинг қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризалари иқтисодий судлар томонидан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинади. Суд томонидан ариза қаноатлантирилган тақдирда давлат божи қарздордан ундириш орқали қопланади.

Белгиланган тартибда ва миқдорда почта ҳаражатлари қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 155-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилади.

Судья қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси талабларига риоя этилган ҳолда берилган бўлса ўз иш юритувига қабул қилиниши ва суд кузатувни жорий этиш ва муваққат бошқарувчини тайинлаш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, банкротлик тўғрисидаги ишларнинг банкротлик ҳолатининг вужудга келиш сабаблари чуқур синчковлик билан иқтисодий судларда кўриб чиқилиши тартиби оммага кенг ёритилиб борилиши, ҳаракатдаги корхоналар инқирозининг олдини олишга замин бўлиб хизмат қилади.

Б.Бекмуродов, Беруний туманлараро Иқтисодий суди судьяси.

Қ.О.Хожамуродов, Беруний туманлараро Иқтисодий суди судьяси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026