13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:15
Сиёсат 👁 333

ИЖРО ИНТИЗОМИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ ЮЗАСИДАН РЕСПУБЛИКА МИҚЁСИДАГИ ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ИЖРО ИНТИЗОМИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ ЮЗАСИДАН РЕСПУБЛИКА МИҚЁСИДАГИ ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ижро интизомига масъул раҳбарларнинг ҳужжатлар билан ишлашини ташкил этиш, шахсий масъулиятини ошириш ҳамда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш юзасидан ўқув-амалий семинар ўтказилди.

1 март куни Амударё тумани ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган ушбу ўқув-амалий семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъуллари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев қатнашди. Шунингдек, Республика ҳудудидаги бошқа вазирликлар, давлат органлари, тегишли ташкилотлар мутасаддилари, барча туманлар масъуллари иштирок этдилар. 

Видеоконференцалоқа тарзида ўтган ўқув-амалий семинарда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти мудири ўринбосари Мансурбек Жуманиёзов маъруза қилди. Тақдимот материаллари асосидаги маъруза давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари ҳамда топшириқларининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ижроси ҳолати ва барча даражадаги раҳбарлар масъулияти тўғрисида тушунчалар берилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов Президентимизнинг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармонининг мазмун-моҳияти ва жорий этилган янги тизимнинг алоҳида жиҳатлари ҳақида маъруза қилди. Маърузалардан кейин семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, батафсил жавоблар олдилар.

Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси инспектори Бахтиёр Юнусовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлашда Ҳисоб палатасига юклатилган вазифалар, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Олег Андреевич Пекоснинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари ва топшириқларини расмийлаштириш, уларнинг ижросини ташкил этишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими тўғрисидаги маърузалари тингланди. Ушбу маърузалар юзасидан ҳам музокаралар ўтказилиб, тингловчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Шунингдек, ўқув-амалий семинар давомида масъуллар томонидан қилинган маърузаларда норма ижодкорлиги, ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ҳамда қонун ҳужжатларини тарғиб этишда юридик хизматларнинг устувор вазифалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда таҳлиллар, муаммолар ва уларнинг ечимлари хусусида маълумотлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида норма ижодкорлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича ташкил этилган тизим тўғрисида ҳам маърузалар қилиниб, тингловчиларга президент Фармон ва Қарорлари, давлат ҳужжатлари ижросини амалга ошириш бўйича йўл-йўриқлар, батафсил тушунчалар берилди.

Семинарда Амударё тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Маъмуржон Темирбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги 4804-сонли Қарори ижросининг “вилоят – туман – маҳалла” тизими асосида ташкил этилиши бўйича маъруза қилди.

Ундан ташқари, ўқув-амалий семинар давомида Хўжайли ва Шуманай туманлари ҳокимлиги студиясидан ҳам маърузалар тингланди. Хўжайли тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Халилла Холмуродов туман ҳокимлигида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросини таъминлашда ижро назоратини тизимли йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида, Шўманой тумани ҳокимлиги девонхонаси мудири Амонбой Қарғабаев эса туман ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тўғрисида маълумот бериб ўтдилар.

Музокара ва очиқ мулоқот тарзида ўтган ўқув-амалий семинар иштирокчилари кун тартибади муҳокама қилинган масалалар юзасидан кенг тушунчаларга, батафсил маълумотларга эга бўлдилар.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026