«САЛОМАТЛИК КУНИ» ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Шу йилнинг 20 февралида туман Тиббиёт бирлашмасида кенг нишонланган «Саломатлик куни» тадбирлари эрталабки бадантарбия машқлари билан бошланди. Ушбу машғулотга 98 нафар тиббиёт ходимлари иштирок этдилар. Бадантарбия машқларидан сўнг «Соғлиқ учун 5000 қадам» шиори остида пиёда юриш машқларини бажардилар.

«Саломатлик куни» тадбирлари давомида Тиббиёт ходимлари гуруҳларга бўлиниб, туманимизнинг овул ва маҳаллаларида 10 та жойда «Соғлом овқатланишнинг инсон саломатлигидаги ўрни», «Соғлом овқатланиш меъёрлари ва қоидалари» каби мавзуларда тарғибот тадбирларини ўтказдилар. Шунингдек, 40 нафар шифокор ва ҳамшира аёл-қизлардан тузилган 4 та жамоалар 30-сонли мактаб спорт залида волейбол бўйича ўзаро беллашдилар. Шу куни теннис, шахмат-шашка бўйича ҳам мусобақалар бўлиб ўтди ва уларда 34 нафар аёл-қизлар иштирок этдилар.
Беллашув ғолиблари маъмурият томонидан рағбатлантирилди.

«Саломатлик куни» давомида Тошёп овулидаги хонадонларда фуқаролар иштирокида қўл ювиш тартиби, ошхонани озода сақлаш, ичимлик сувини тўғри сақлаш хусусида ва хонадоннинг чиқинди ташланадиган ўрасини, ҳожатхонасини тўғри жойлаштириш хусусида кўргазмали машғулотлар ўтказилди.
Саломатлик – ҳар кимнинг ўз қўлида. Уни асраш, соғлом яшаш одамнинг кун давомидаги ҳамма ҳаракатларига, ҳар бир ҳаракатига боғлиқ. Кимки, ўз ҳаёти, соғлиғи учун масъулиятни сезса, соғлом яшашга интилса, албатта у бунга эришади.
Жумабой Явқашев, Аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш
ва жисмоний фаоллигини ошириш Маркази туман бўлими мудири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶