15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 02:56
Спорт 👁 328

ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА ЎСМИРЛАР ЎРТАСИДА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА ЎСМИРЛАР ЎРТАСИДА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

Бугунги кунда ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига улкан ғамхўрликлар қилинмоқда, замон талабларига мос шарт-шароитлар яратилмоқда. Уларнинг спорт турлари билан мунтазам шуғулланиши орқали ўз иродаси, кучи, имкониятларига бўлган ишончини ошириш, мардлик, ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, ёшлар орасидан иқтидорлиларини саралаб олиш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда. Барча ҳудудларда ёшлар орасида спорт турлари бўйича турли мусобақалар ўтказилиб, ғолиблар моддий-маънавий рағбатлантирилиши йўлга қўйилгани ҳам спорт оммавийлигига эришишда муҳим омил бўлаётир.

Бу борада туманимизда ҳам муайян саъй-ҳаракатлар амалга оширилаяпти. Хусусан жорий йилнинг 8 февраль куни туманимиз умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида спортнинг волейбол туридан Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг туман ҳудудий бўлинмаси биринчилиги ўтказилди. Мусобақа туман Халқ таълими бўлими ҳамда туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди.

Мусобақани туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Ғуломжон Қурбонбоев очиб берди ва ўқувчиларга омад тилади.

Мусобақа қизлар ўртасида 16-сонли умумий ўрта таълим муассасасининг, ўғил болалар ўртасида эса 30-сонли умумий ўрта таълим муассасасининг спорт залида ўтказилди. Мусобақада жами 252 нафар ўқувчилар иштирок қилдилар. Шундан 126 нафари қизлардир.

Мусобақа қизғин курашлар остида ўтди. Ахир ким ҳам мусобақа ғолиби бўлишни, тенгдошларидан кучли эканлигини исботлашни истамайди, дейсиз. Волейбол спорт мусобақасининг Низомида белгиланганидек, ҳар бир жамоа 9 нафар ўғил ва қизлар, жами 18 нафар ўқувчилардан иборат бўлди. Жамоалар ўзаро куч синашиб, ўз эпчилликлари ва чаққонликларини, абжирликларини намойиш этдилар. Ўқувчилар бири-биридан ортда қолмасликка интилиб, ғолиблик учун ҳаракат қилдилар. Мусобақа якунида қизлар ўртасида 1-ўринни 6-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари жамоаси, 2-ўринни 19-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилар жамоаси ва 3-ўринни эса 41-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилар жамоаси, ўсмирлар ўртасида 1-ўринни 5-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари жамоаси, 2-ўринни 6-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари жамоаси ва 3-ўринни эса 67-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари жамоалари эгалладилар. 1-ўринни эгаллаган 5-, 6-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари жамоалари мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олдилар.

Волейбол спорт мусобақасининг туман босқичида ғолиб бўлган спортчи ўқувчилар Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг Амударё тумани ҳудудий бўлинмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ўзига хос спорт байрами тусини олган мусобақа барча иштирокчиларда улкан таассуротлар қолдирди, ғолиблик учун мунтазам машғулотлар олиб бориш, ўз кучига ишонч туйғусини уйғотди.

Биз мусобақанинг кейинги босқичига йўл олган жамоаларга ғолиблик шарафи насиб этаверсин, дея тилаб қоламиз.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026