12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:03
Қишлоқ хўжалиги 👁 389

УЗУМЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР-КЕНГАШ ЎТКАЗИЛДИ

УЗУМЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР-КЕНГАШ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 4 февраль санасида Ўрта қалъа овули ҳудудидаги “Эркин Расулов асаларичи” фермер хўжалигида янги интенсив боғлар яратиш, узумчиликни ривожлантириш ҳамда халқимизни тўрт фаслда ҳам сарҳил мева маҳсулотлари билан таъминлаш борасидаги ишларни янада такомиллаштиришга қаратилган кўргазмали семинар-кенгаш ўтказилди.

Кўргазмали семинар-кенгашда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Қорақалпоғистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Қуанишбай Нуримбетов, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Илҳом Полвонов ҳамда туманимиздаги боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари масъуллари, соҳа мутахассислари иштирок этишиб, туманимиздаги мавжуд мевазор боғлар, янгидан барпо этиладиган интенсив боғлар ва серҳосил навли узумзорлар хусусида тўхталиб, айни пайтда соҳибкор-боғбонлар олдида турган мавсум юмушлари, боғларда баҳорга тайёргарлик бўйича амалга ошириладиган долзарб вазифалар бўйича ўзаро тажриба алмашдилар. Нафақат қишлоқ хўжалиги корхоналари, балки томорқа хўжаликларида ҳам узумчиликни ривожлантириш, токзорларда мавсум юмушларини сифатли  ўтказиш, айни пайтда кўмиб қўйилган узум токларини баҳор мавсумида очиш, зангиларга, сим бағазларга сифатли кўтариш ва боғлаш, озиқлантириш ишларини самарали ташкил этишга қаратилган ишлар юзасидан тушунчалар берилди.

Туманимизда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларини, шу жумладан узумчиликни жадал ривожлантириш, тупроқ унумдорлигини, узум токларининг ҳосилдорлигини ошириш, етиштирилган маҳсулот сифатини яхшилаш ҳамда уларни куз-қиш ойларида заҳирада сақлаш, ҳалқимизнинг мева ва узум маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш мақсадида манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда туманимиздаги қишлоқ хўжалик корхоналарида жами 693,6 гектар боғ ва 290,1 гектар узумзорлар мавжуд бўлиб, ушбу боғларда ўтган йилда жами 6687,3 тонна мева, 2949 тонна узум ҳосили етиштарилди ва мевалар яхшилаб сараланиб, совуткич ва музлаткичларга жойлаштирилди ҳамда арзонлаштирилган нархларда савдо ярмаркалари орқали халқимиз дастурхонига тортиқ қилинмоқда.

Бугунги кунда туманимизда боғдорчиликка ихтисослашган 35 та қишлоқ хўжалиги корхоналари ва 4 та узумчиликка ихтисослашган МЧЖлар мавжуд бўлиб. пакана ва ярим пакана (интенсив) янги мевали боғлар 154 гектарга етказилди.

Туманимизда мева экспорти ҳажмини кўпайтириш ҳамда юртимиз дастурхонига сифатли ва арзон мева маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида 2021 йилда жахон стандартларига мос келадиган, Туркия технологиялари асосида, интенсив усулда яна 500 гектар майдонда янги боғлар барпо этиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жами 413 минг дона кўчат етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган.

Бундан ташқари, 2021 йилда туманимизда узумчиликни ривожлантириш мақсадида 1000 гектар майдонда, яъни 339 та қишлоқ хўжалиги корхоналарига қарашли ер майдонларида токзорлар барпо этиш ва янги, серҳосил навли кўчатлар етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш ишлари бошлаб юборилди ҳамда токзорлар барпо қилинадиган майдонларда шўр ювиш, шудгорлаш, ер текислаш ишлари олиб борилмоқда.

Кўргазмали семинарда “Манғит Омад савдо” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Азимбой Жумамуродов ўзи раҳбарлик қилаётган агрофирмада амалга оширилаётган ишлар билан иштирокчиларни батафсил таништириб, янги ток кўчатларини ўтқазиш ҳамда илк озиқлантириш бўйича ўз тажрибаларини амалда кўрсатиб берди. Лазерли ускуна ёрдамида текисланган ерда ток кўчатларини жойлаштириш, йил давомида ёш ниҳолларни парваришлаш, агротехник тадбирларни тўғри ташкил этиш, шунингдек, узум меваларини турли зараркунанда ҳашоратлардан сақлаш бўйича ҳимоя тизимларини яратиш ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берди.

Кўргазмали семинар-кенгашда туманимиз боғдорчилик корхоналари раҳбарлари ҳамда боғбон ва ишчилари томонидан тушган саволларга тажрибали боғбон ва соҳа масъуллари батафсил жавоб бердилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026