13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:40
Саломатлик 👁 332

ЧОЙКЎЛ ОВУЛИДА ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ЧОЙКЎЛ ОВУЛИДА ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Қутуриш касаллиги инсониятни жиддий ташвишга солаётган муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу касаллик 150 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда учрайди. Дунёда ҳар йили 55 минг нафар инсон қутуриш касаллигидан жабр чекадилар. Айниқса, баҳор мавсумида давоси ҳали топилмаган бу касалликнинг юқтириш хавфи ортади.

Юртимизда қутуриш касаллигининг олдини олиш ва тарқалишига қарши курашиш мақсадида мунтазам равишда муҳим чора-тадбирлар кўриб борилади.  Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ободонлаштириш бўлими ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилади.

Мазкур йилда ҳам 20 январдан 1 мартга қадар бўлган вақт оралиғи “Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилинди ва бу бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

1 февраль куни Чойкўл овулидаги 42-мактабда “Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги” доирасида кўргазмали семинар ўтказилиб, касалликнинг олдини олиш бўйича тушунчалар берилди. Ойлик доирасида туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан ташкиллаштирилган ушбу семинарда тегишли ташкилотлар масъуллари иштирок этдилар. Семинар давомида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда “Одамлар ва ҳайвонларда қутуриш касаллигининг олдини олиш борасида Фавқулодда вазиятлар хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида ўқув машғулот ўтказилди. Машғулотга жами 4 та техника жалб қилиниб, Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 78 нафар шахсий таркиб аъзолари қатнашди.

Ўқув машғулот давомида кўргазмали тарзда инсонга ит тажовуз қилган пайтда амалга ошириладиган чора-тадбирлар кўрсатиб берилди. Тадбирнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида ўтказилган амалий машғулот давомида жароҳатланган одамга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, итнинг текширилиши учун Ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан олиб кетилиши, воқеа жойида Ветеринария хизмати томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар барчаси кўрсатиб берилгани янада мақсадга мувофиқ бўлди.

Шундан сўнг, ветеринария хизмати ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган кенг қамровли тадбирлар, аҳоли ўртасида касалликдан ҳимояланиш бўйича кўрилаётган чоралар, тарғибот ва ташвиқот ишлари тўғрисидаги маърузалар тингланди. Жумладан, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан январь ойида 800 бош ит профилактик эмлангани, мутахассислар томонидан ҳудудларда эмлаш ишлари давом эттирилаётгани, эмлашни узлуксиз олиб бориш учун заҳиралар етарлилиги тўғрисида маълумот берилди. Шу ўринда ҳар бир ҳудуддаги фуқаролар йиғинлари масъуллари хонадонларда боқилаётган уй ҳайвонлари, асосан ит ва мушуклар рўйхатини шу ҳудудга масъул бўлган ветеринария ходимига тақдим этиши кераклигини айтиб ўтилди. Фуқароларнинг ит сақлаш қоидаларига риоя этмасликлари ва ҳайвонлар билан муносабатда эҳтиётсизликка йўл қўйилиши оқибатида қутуриш касаллиги келиб чиқиши, бепарво бўлмаслик кераклиги тушунтирилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари томонидан қутуриш касаллиги – ўткир кечувчи, ўта хавфли зооантропоноз юқумли касаллик эканлиги, охири ўлим билан тугаши тўғрисида маълумот берилди. Бугунги кунда ушбу касалликнинг давоси ишлаб чиқилмаганлиги, қутуриш касаллигининг манбаи, асосан кемирувчилар, дайди ва қаровсиз итлар, мушуклар ҳамда ёввойи ҳайвонлар ҳисобланиши таъкидланди. Ушбу касалликни даволашдан кўра, ундан эҳтиёт бўлишга, ҳимояланишга ҳаракат қилиш афзаллиги айтилиб, чоралари тўғрисида кенг тўхталиб ўтилди.

Семинар давомида шу каби тарғибот тадбирларини барча ҳудудларда кенг миқёсда ўтказилиши кераклиги, аҳолини ит ва мушукларни рўйхатга олиш, касалликка қарши эмлатиш чораларини кўриб боришга огоҳлантириш учун мунтазам равишда тушунтириш ишлари ташкил этиш чоралари муҳокама этилди. Шунингдек, иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди ва кенг тушунчаларга, маълумотларга эга бўлишлари таъминланди.

Т.Абдуллаев, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026