13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:53
Саломатлик 👁 252

“САЛОМАТЛИК КУНИ” ТАДБИРЛАРИ АҲОЛИНИНГ ТИББИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРДИ

“САЛОМАТЛИК КУНИ” ТАДБИРЛАРИ АҲОЛИНИНГ ТИББИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРДИ

Коронавирус пандемиясига чалинган кўплаб фуқароларнинг ҳаётдан бевақт кўз юмганлиги юртимиз аҳолисининг соғлиғи, жисмоний етуклиги паст даражада  эканлигини кўрсатганини инобатга олиб, мамлакатимиз Президенти 2020 йилнинг 30 октябрида “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва омммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини қабул қилган эди.

Қарорда зарарли одатлардан воз кечиб, оммавий спорт билан доимий шуғулланиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини меъёридан ортиқ истеъмол қилмаслик, соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётга айлантириш лозимлиги таъкидланган эди. Боиси, шу орқали ҳар бир фуқарода турли касалликларга қарши иммун тизими пайдо бўлади.

Шунингдек, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, тиклаш ва реабилитация ишлари ҳамда  оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил этиш юзасидан тегишли соҳалар масъулларига улкан вазифалар юкланган эди.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш юзасида туман Тиббиёт бирлашмасида ҳам кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, шу йилнинг  30 октябрида шанба – “Саломатлик куни” муносабати билан ўтказилган тадбирлар бунга мисол бўла олади.

Саломатлик куни тадбирлари Тиббиёт бирлашмаси маъмурий биноси олдидаги майдончада гимнастика ва фаол юриш машқлари билан бошланди. Бирлашмада меҳнат қиладиган турли ёшдаги ходимларнинг гимнастика машқларини бажаришлари, фаол юриши деярли қийинчилик туғдирмади. Негаки тиббиёт ходимлари жисмоний фаоллик самараларини чуқур ҳис қилишади ва ҳаётда соғлом яшашга интилишади.

Шундан сўнг тиббиёт ходимлари тажрибали шифокор ва патронаж ҳамширалар учта гуруҳга бўлиниб, соғлом яшаш тамойилларини амалий усулда намойиш қилиб бердилар.

Биринчи – соғлом овқатланиш гуруҳи аъзолари Манғит шаҳридаги “Афрўза” кафесида Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини маъсуллари ва фаолларига соғлом овқланиш қоидалари, тўғри овқатланиш тушунчаси ҳақида маълумотлар бердилар. Бир кунда бир одам ёши, жинси, меҳнат фаолияти туридан келиб чиқиб, истеъмол қилиши мумкин бўлган озиқ-овқат миқдори ва сарфланадиган энергия мослиги ҳақида кўргазмали равишда тушунтирилди.

Иккинчи гуруҳ аъзолари эса маҳалла ҳудудидаги сунъий қопламали мини футбол майдончасида маҳалла аҳолиси иштирокида “Отам, онам ва мен – спортчи!” шиори остида спорт мусобақаларини ўтказишди.

Учинчи гуруҳ аъзолари Навоий номли маҳалла масъуллари ва фаоллари иштирокида маҳалладаги хонадонларда санитария-гигиена қоидаларига амал қилинишини кўздан кечирдилар. Оилада ҳар кимнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, қўл ювиш тартиби, ошхонани озод сақлаш қоидалари аҳолига кўргазмали равишда тушунтирилди.

Саломатлик куни тадбирлари давомида аҳоли ўзларига зарур кўпгина тиббий билимларга эга бўлдилар.

Ҳаётда одамнинг бахтиёр ва эмин-эркин яшаши кўп жиҳатдан унинг саломатлигига боғлиқ. Жисмоний фаоллик – соғлом бўлиш шартларидан бири эканлиги Саломатлик кунида кенг тарғиб қилинди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026