Қишлоқ хўжалиги
👁 153
КЎКЛАМ ТАРАДДУДИ
Деҳқон учун қиш фасли ҳам қизғин иш фасли бўлади. Экин экиладиган майдонларни кузги-қишки суғориш, далалар атрофларини зараркунанда ҳашаротлар тухум қўядиган бегона ўтлар пояларидан тозалаш, сув йўлларини қазиш билан машғул қишлоқ хўжалиги ходимлари кўкламги экишга тайёргарликни ҳам ўз вақтида тугатиб, барча техникаларни соз ҳолга келтиришади.
«Намуна» муқобил машина трактор паркида ҳам техникалар кўкламги экин ишларига таъмирлаб, тайёр қилиб қўйилмоқда.
Суратда: (чапдан) «Санжарбек Соатбоев» фермер хўжали-ги раиси Жамшид Давлетов, «Намуна» ММТП раиси Олимбой Жуманиёзов, «Муродбек-Зебо» фермер хўжалиги раиси Мансур Эшчоновларнинг таъмирланган техникаларни кўздан кечирмоқда.
Маҳмуджон Шомуродов сурати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶