12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:01
Қишлоқ хўжалиги 👁 365

СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ БЎЙИЧА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР-КЕНГАШ БЎЛИБ ЎТДИ

СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ БЎЙИЧА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР-КЕНГАШ БЎЛИБ ЎТДИ

Мамлакатимизда сув ресурсларига бўлган талаб тобора ортиб бораётгани инобатга олиниб, ундан тежамли ва самарали фойдаланиш асосида суғориладиган майдонлардан олинадиган ҳосил миқдорини ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, сифатини яхшилаш ҳамда ички бозорнинг  тўкинлигини таъминлаш орқали аҳоли турмуш даражасини яхшилаш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилаяпти.

Бутун республикамизда бўлгани каби туманимизда ҳам суғориш йўллари босқичма-босқич тозаланиб, гидротехник иншоотлар ўз вақтида таъмирланмоқда, сувни кўп талаб қилувчи экинлар ўрнига янги интенсив боғлар барпо этилаётир. Натижада сувни тезкор бошқариш, истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб бериш таъминланмоқда, сув исрофига барҳам берилаётир.

Шунингдек, сув тежовчи технологияларнинг кенг жорий этилиши ҳам кейинги йилларда ҳар уч-тўрт йилда бир марта такрорланаётган сув танқислигини  юмшатишга ҳисса бўлиб қўшилмоқда. Бунга эгатга плёнка тўшаб суғориш, ўқариқлар ўрнига эгилувчан қувурлардан фойдаланиш, томчилатиб суғориш усуллари киради.

17 январь куни туманимизнинг “Хизр эли” маҳалласида фаолият юритаётган “Ражабов-Омонбой” фермер хўжалиги даласида томчилатиб суғориш технологиясининг афзаллигини тарғиб этиш, жорий қишлоқ хўжалиги йилида ушбу технологиядан фойдаланиш эвазига сув тақчиллигининг олдини олиш мавзусида кўргазмали семинар-кенгаш бўлиб ўтди.

Тадбирга туманимиздаги муқобил машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари раислари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари иштирок этдилар.

“Ражабов Омонбой” фермер хўжалиги - кўп тармоқли хўжалик ҳисобланади. Жорий йилда хўжаликнинг 45 гектар ерига пахта экиш ва шунинг 30 гектарига томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиш режалаштирилган.

Кўргазмали семинар-кенгашда иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Алишер Ёқубов, Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Аловиддин Мамадкаримов, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг шартнома бўлими ходими Бектурди Қуввақов, туман ҳокими ўринбосари Файзулла Саъдуллаевлар туманимизда 2021 йилда экин майдонларда сув тежовчи томчилатиб суғориш усулини кенг жорий этиш, бундан кутиладиган ижобий натижалар хусусида батафсил тушунтирдилар ва ушбу усулни қўллаш амалиёти билан таништирдилар.

Шуниси эътиборлики, жорий йилда туманимизнинг 2 минг 860 гектар экин майдонини томчилатиб суғориш усулида суғориш режалаштирилмоқда ва бунинг учун фермер хўжаликлари раислари томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиш бўйича пудратчи ташкилотлар билан шартнома тузган.

Кўргазмали семинар-кенгашда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар атрофлича тушунтирилди. Муқобил машина-трактор парклари мутахассислари, фермер хўжаликлари раислари мавзу юзасидан масъулларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, атрофлича жавоблар олдилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026