12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:13
Жамият 👁 551

ТУМАНДА ЧОPВА МАҲСУЛОТЛАPИ ЕТИШТИPИШ ҲАЖМИ ОPТАДИ

ТУМАНДА ЧОPВА МАҲСУЛОТЛАPИ ЕТИШТИPИШ ҲАЖМИ ОPТАДИ

Амударё туманида чорвачилик соҳасини жадал ривожлантириш, ички истеъмол бозорини сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти томонидан 2020 йил 29 январда имзоланган “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти ҳам мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, соҳага етук, малакали кадрларни жалб этган ҳолда чорвачилик соҳасида юқори самарадорликка эришиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, чорвачилик ва наслчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, маҳсулдорликни ошириш ва озуқабоп экинлар уруғчилигини ривожлантириш, чорвачилик хўжаликликларига ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилиб боришга эътибор қаратилгани чорвачилик соҳаси билан шуғулланувчи фермер хўжаликларига ер майдонлари ажратишда шаффофликни таъминлаш имконини яратади. Яъни, ҳар бир бош чорва молига мутаносиб равишда озуқабоп экин майдони ажратилади ва ердан унумли фойдаланиш масъулияти ортади.

Мазкур Қарор билан чорвачилик соҳасида иш юритувчи субъектлар учун давлат томонидан субсидиялар ажратиш кўзда тутилгани тадбиркорлар учун жуда катта имтиёздир. Президентимизнинг мазкур Қарори амударёлик чорвадорлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга ҳужжат бўлди.

Туманда соҳани ривожлантириш мақсадида 2019-2021 йилларда бўрдоқичиликка ихтисослашган 2 та комплекс ташкил этиш, жумладан “Соатов Отабек” агрофирмасида йилига 60 тонна гўшт тайёрлашга ихтисослашган 600 млн. сўмлик, “Қурбонбоев Шоҳжаҳон” масъулияти чекланган жамиятида йилига 600 тонна гўшт тайёрлаш бўйича 550 млн. сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари, “Хўжакўл” фермер хўжалигида 280 бош қорамол боқилиб, йилига 854 тонна, “Ерлапас” фермер хўжалигида 270 бош қорамол боқилиб, йилига 823 тонна сут тайёрлаш режалаштирилган.

Чорва учун тўйимли озуқа базасини яратиш ҳам 2020-2021 йилларда бажарадиган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. – Бу йил ғалладан бўшаган майдонларнинг бир қисмига такрорий экин сифатида Италиядан келтирилган беда уруғи экилади. Шунингдек, Туркия уруғчилик компанияси дон ва силос учун маккажўхори уруғларини шартнома асосида етказиб бериш бўйича ўз таклифларини билдирмоқда. Бу ҳам соҳа ривожида муҳим омил ҳисобланади.

Дарвоқе, бугунги кунда Амударё тумандаги чорвачилик субъектларига 2 минг 289 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, шундан 1 минг 285 гектари экишлик ерлардир. Мазкур чорвачилик субъектлари ихтиёрида 2 минг 600 бош қорамол бўлиб, шундан 1 минг 100 боши сигирлардир. 2020 йилда чорва моллари наслдорлигини яхшилаш, четдан келтирилган наслдор молларни маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш мақсадида “Амударё соҳили” фермер хўжалигида 200 млн. сўм ўз маблағи ва 900 млн. сўм банк кредити асосида йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида Қозоғистондан 40 та зотор қорамоллар келтирилди. “Аму насл чорва” агрофирмаси томонидан жами 260 бош зотли қўйлар олиб келиниб, парвариш қилинмоқда. “Полвонбой овули” масъулияти чекланган жамияти томонидан эса Беларусь давлатидан умумий қиймати 1,2 млрд. сўмлик 103 бош зотдор қорамоллар келтирилиб, маҳаллий шароитга мослаштирилди.

Бир сўз билан айтганда, Амударё туманида чорвачилик соҳасини жадал ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса ўз навбатида гўшт ва сут маҳсулотлари тайёрлаш ҳажмининг ортишига замин яратади.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026