13.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.09.2026, 19:01
Жамият 👁 2,746

Огоҳлик – давр талаби

ЛОҚАЙДЛИК- МАЪНАВИЙ ҲАЛОКАТДИР

Бугунги глобаллашув жараёнида дунё миқёсида юз бераётган мафкуравий хуружлар инсоният бошигақанчалик кўп кулфатлар ёғдираётгани ҳеч кимга сир эмас. Мафкуравий хуружларнинг шакли турли-туман бўлиб, ҳозирги вақтда халқаро миқёсда кенг авж олиб, ижтимоий-сиёсий, маънавий-гоявий муаммога айланиб улгурган кўриниши бу - миссионерликдир.

Ҳўш, миссионерлар кимлар? Улар ўз мақсадларини амалга оширишда қандай воситалардан фойдаланадилар?

Аввало шуни алоҳида қайд этиш керакки, миссионерлик - муайян бир тузум ва муайян бир диндаги кишилар ўртасида бошқа бир дин ёки ўзга тузумни тарғиб этиш орқали ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш йўлидаги ҳаракатдир. Бу ҳаракат аъзоларининг жамият ҳаётига қанчалик аянчли таъсир кўрсатишини барчамиз яхши биламиз.

Миссионерлар халқаро терроризм, гиёҳвандлик, диний-экстремизм, хусусан, «Ҳизбут-таҳрир», «Ваҳҳобизм» кўринишидаги таъсир воситаларидан фойдаланган ҳолда таълим ва хайрия жамиятлари, тарғибот-ташвиқот муассасаларига ўқитувчи, тил ўргатувчи, ўзга давлат таомларини ўргатувчи ниқоблари остида суқилиб кириб олган ҳолда ўз ҳаракатларини амалга оширадилар.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, юртимизга турли ғоя ва мафкуралар оқиб кира бошлади. Бу мафкуралар орасида энг ашаддийси сўзсиз, миссионерлик ҳаракатидир. Миссионерлар чет тилларини ўргатувчи махсус курсларнинг муаллимлари ниқоби остида талабалар ётоқхоналарига, савдогар ёки ишбилармон сифатида бозор ва дўконларимизга, пазандалик сирларининг билимдонлари бўлиб умумий овкатланиш шохобчаларига, қўйингки турмушнинг барча жабҳаларига жойлашиб олиб, ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш йўлида ҳар қандай кичик имкониятдан ҳам фойдаланиб қолишга интилишади. Жаҳондаги бошқа давлатлардаги каби юртимизда айрим ёшларнинг соддадиллиги ва ишонувчанлиги, эътиқоди сустлигидан фойдаланиб, хатто уларнинг моддий таъминотини яхшилашни ваъда қилиб ўз тузоқларига илинтириб олишга ҳаракат қилишмоқда.

Тарихдан маълумки, 1873 йилнинг март-май ойларида Хива хонлигини ўзига бўйсундириб, Хоразм давлатини чор Россиясига бутунлай қарам қилиб олиш учун рус миссионерлари йиллаб тайёргарлик кўришган. Улар Хоразм давлати босиб олингунга қадар ерлик халқ орасига суқилиб кириб жуда катта ва кенг миқёсда миссионерлик фаолиятларини юритганлар. Оддий сайёҳ сифатида оддий Хоразм қовунини қултиқлаб юриб бутун воханинг географик харитасини ишлаб чиққанлар. Хоразм давлатининг ҳарбий истеҳкомлари салохиятини, бу истеҳкомларнинг қандай жойлашгани-ю, аскарларимизнинг жанг тактикасигача синчиклаб ўрганиб чиқишгандан сўнггина ҳарбий юришлар уюштирганлар ва ўз мақсадларига тўла-тўкис эришганлар.

Бу - миссионерлик ҳаракатининг машъум тарихий исботи.

Бугунги тезкор ўзгаришлар даврида миссионерлик ҳаракати янада фаоллашди. Улар ўз қабиҳ ниятларини амалга ошириш, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини издан чиқариш мақсадида ғоявий ва мафкуравий таҳдиднинг энг таъсирчан усулларидан фойдаланмоқдалар. Бу борада миссионерларга ислом дини ниқоб вазифасини ўтаётгани барчага аён. Ислом дини ахкомларини бузиб талқин этиш, диний билимсиз кишиларни турли норасмий диний ташкилотларга жалб этиш учун зўр бериб уринишмоқда. Бундай уринишлар натижасида айрим онги саёз кишилар ўртасида ихтилофлар, бўлиниш ва турли хил фитна-фасодлар келиб чиқиши табиий, албатта. Ваҳоланки, тинч аҳоли ўртасида фитна-фасод қўзғаш, бузғунчиликлар содир этиш -Аллоҳнинг суюкли бандаларининг ўзаро ҳамжиҳатликда, аҳил-иноқ яшашлари хақидаги илоҳий таълимотга тамоман зиддир. Зеро, Қуръони Каримда: «...Фитна ва бузғунчилик қотилликдан ҳам ашаддийроқдир...» деб зикр этилган.

Тинч аҳоли орасига суқилиб кириб олиб уларни тўғри йўлдан чалғитиш, бир-
бирларининг ўртасида гина-адоватлар кўз
ғаш, айниқса, ёшларни турли норасмий
диний ташкилотларга аъзо
қилиш учун миссионерлар жуда кўплаб маблағларни
ажратишмо
қда. Бу маблағларни улар бемор кишиларга моддий кўмак, бепул дори-
дармон етказиб бериш, шартнома асосида тахсил олаётган талабага
ёрдам, турли
нолегал нашрларни чоп этиб, а
ҳолига бепул тарқатиш каби ишларга сарфлашмоқда. Баъзи маънавий-сиёсий жиҳатдан билимсиз кишилар бундай тузоқларга осонгина илинадилар. Натижада билиб-билмай ўз халқи ва Ватанига, оиласига хиёнат қилишгача бориб етадилар. Бундайларга диний эътиқод ва иймон, Ватан туйғуси эмас, балки ўз динидан оғиши, миссионерларнинг режаларини амалга оширишларида кўпроқ уларга берилаётган пул ва яратиб қўйилган (гарчи вақтинча бўлса-да)шароитлар асосий омил бўлади.   

Албатта, бундай ҳаракатлари билан миссионерлар ислом динига эътиқоди баланд маҳаллий аҳоли ўртасида ўзларида ижобий фикрлар туғдиришга эришадилар. Диний билимсизликлари оқибатида миссионерларга ишонган ва эргашган одамлар алал оқибат жиноятга қўл урадилар. Ҳаётда лоқайд, худбин бўлиб қоладилар. Бундай инсонлар кўпроқ гиёҳвандликка ружу қўядилар, иқтисодий жиноятларга қўл, урадилар. Агар мансабдор шахс бўлса, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, манфаатпарастлик, атрофдагиларни менсимаслик каби иллатларни ўзларига юқтирадилар. Инсонлар юрагини маҳв этган бундай ички таҳдид бориб-бориб улар онги-шуурини батамом эгаллайди ва миссионерларнинг қўлидаги қўғирчоққа айланиб қолади.

Истиқлол йўлини танлаб, бу йўлда тараққиётнинг ўз моделини ярата олган Ўзбекистонни демократик-маърифий тараққиёт йўлидан оғдиришни мақсад қилиб олган мамлакатимиз ташқарисидаги ақидапараст кучларнинг борлигини ҳам асло унутмаслигимиз керак. Диний ниқоб остида мустақил давлатимизга ташқаридан туриб таҳдид солаётган ташқи таҳдид кучлари - ақидапарастларнинг халқимиз маънавиятини емириш йўлидаги уринишларига қарши ҳамжиҳатликда кураш олиб бориш ҳар бир онгли кишининг, элим, юртим, оилам, ота маконим деган ўзбекистонликнинг олий бурчидир.  Президентимиз И.А.Каримов «Юксак маънавият - енгилмас куч» асарида: «Маънавиятга қарши қаратилган ҳар қандай тахдид ўз-ўзидан мамлакат хавфсизлигини, унинг миллий манфаатларини, соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий хатарлардан бирига айланиши ва охир-оқибатда жамиятни инқирозга олиб келиши мумкин», - деган фикрни илгари сурганларида халқимизнинг, айниқса ёшларимизнииг руҳий дунёсига тахдид килиш, уларда келажакка булган ишончни йўқотиш ташқи таҳдид кучларининг бош мақсади эканлигини ҳар бир киши ҳар лаҳзада ҳис этиб яшаши лозимлигини таъкидлаш эмас, балки бундай реакцион кучларнинг томирига болта уришни назарда тутганлари айни ҳақиқат.

Хўш, ташқи тахдид кучлари қандай тарзда намоён булади?

Ташқи тахдид кучлари наинки диний ақидапарастлик кўринишида, балки турли ниқоблар, баландпарвоз шиорлар, ёкимли ғоялар остида иш олиб борадилар. Энг ёмони, бу кучларнинг ихтиёрида жуда катта моддий-молиявий ресурслар мавжуд. Айнан шу моддий-молиявий ресурслар уларга чексиз имкониятлар эшигини очиши табиий. Натижада гарчи бу кучлар мамлакатимиздан ташқарида бўлса-да ўзларининг пухта ўйланган ва узоқни кўзлаган, давомли ёвуз мақсадларини бемалол амалга оширадилар. Энг ёмони, одамни у манфаатпараст, пулга, хориж буюмларига ўч, бепарво, беҳаё, диний мутаассиб, ҳатто ваҳший кимсага айлантириб қўяди. Хориж кийимларига, пулига ва буюмларига ўчлик, қабиҳ ниятли тўдаларга кириб қолиш, шахсий манфаат қулига айланиб қолиш - инсонни ташқи таҳдид кучларининг малайига айлантиради. Ва алал-оқибат миссионерларнинг саъй-ҳаракатлари билан «тарбияланган», ўзимиздан, ўз миллатимиздан чиққан лоқайд, бепарво кимсалар қўли билан ўз халқимизнинг тинчлигига, мамлакат тараққиётига таҳдид солишади.

Бу борада сўз борар экан, ўзларига муқаддас ислом динини ниқоб қилиб олган кимсалар томонидан 1999 йилнинг 16 февралида Тошкент шаҳрида содир этилган портлашлар ёки 2005 йилда юз берган Андижон воқеаларини эслашнинг ўзи кифоя. Ўта таҳликага тўла кечган мустақилликнинг илк йилларида юртбошимиз И.А.Каримов: «...дин бизнинг қон-қонимизга онгу шууримизга шу қадар сингиб кетганки, уни ҳеч қандай ёвуз куч, ҳеч қандай ташвиқот билан чиқариб бўлмайди... Аллоҳ бизнинг қалбимизда, юрагимизда.

...Оқ-қорани, дўст-душманни танийдиган халқимиз дин нима-ю сохта ақидалар нималигини, ким пок ниятли художўй инсону ким мунофиқ риёкор эканини жуда яхши билади», - дея бутун жаҳонга бонг урган эдилар.

Дарҳақиқат, ўзини диндор, иймонли кўрсатиб, бўлмағур сафсаталари билан атрофидаги одамлар, айниқса ёшлар ишончига кириб олишга уринаётган мутаассиб кучлар ҳар куни, балки ҳар лаҳзада тинч ва осуда ҳаётимизга хавф солиши, фарзандларимиз онгини заҳарлашга интилиши табиий. Бундай кора ниятли кучларнинг пайини қирқиш, сохта акидаларини, риёкорликларини фош этиш хар бир хакикий мусулмоннинг бурчидир.

Кўриниб турибдики, бугунги глобаллашув жараёни хар биримиздан маънавий баркамол, етук инсонни тарбиялаш борасидаги эзгу мақсадларимиз йўлига тўғаноқ бўлишга зўр бериб интилаётган ёвуз ниятли кучларга қарши ҳамжиҳатлик билан кураш   олиб боришни талаб этади. Мамлакатимиздаги тараққиётни издан чиқариш учун ташқаридан. ва ичкаридан туриб таҳдид солаётган ҳар қандай кўринишдаги хатарларга қарши ўз вақтида қатъият ва изчиллик билан кураш олиб боришимиз зурур. Яъни, хориждан келтирилган беҳаё либосларни кийиб чиққан фарзандимизга унга маъқул келадиган, ўз миллий менталитетимизга монанд либосни таклиф этишимиз, катта пул ваъда килиб ўғил-қизимизни хорижга ишга таклиф этувчиларга ўз юртимизда ўғил-қизимизнинг насибаси улуғлигини амалда кўрсатишимиз шарт.

Кутилмаганда оиламизга тиббий ва моддий ёрдам ёки хомийлик кўмаги беришни истаб қолган кимса ким ва у қандай ташкилотнинг одами? Қандай асосларга таяниб сизга тиббий ёрдам ёки пул ваъда қилаяпти? Нима учун у сизга қиммат қоғозларга босилган адабиётларни текинга бераётир? Бу адабиёт ичида нелар яширинган ва бу адабиётлар орқали у халқимизга нималарни тарғиб қилаяпти? - қабилидаги саволлар хусусида жиддий ўйлаб кўрайлик. Энг мухими, маънавий-таҳдид - инсон эркинлигига, келажак авлод ва демакки, мустақил давлатимиз келажагига қарши таҳдид эканлигини асло унутмаслигимиз керак.

Яна шуни эсда тутмоғимиз керакки, хоҳ оилада, маҳалла-кўйда, хоҳ ўзимиз ишлайдиган меҳнат жамоасида бўлсин, хоҳ ёшлар кўп тўпланадиган ўқув даргохлари, ётоқхоналарда ёки жамоат жойларида бўлсин локайдликка, бепарволикка берилмайлик. Сизни ёки фарзандингизни катта пул ваъда қилиб чет элга ишга таклиф этаётган одамга, диний билимингиз саёзлигидан фойдаланиб ўзларининг бузғунчи ғоялари билан бошингизни гангитиб қўяётган кимсага асло эргашманг. Сабаби, айнан шундай кимсалар Сизнинг лоқайдлигингиздан фойдаланиб фарзандингизни ёки таниш-билишларингизни чет давлатнинг қайсидир корчалонига қул килиб сотиб юбориши, сиз амал қилаётган ислом аҳкомларини бузиб талқин этиши, шум ниятларини амалга ошириш борасида хеч нарсадан тоймаслиги, бундай кимсаларга эргашиш эса ҳар қандай кишини маънавий ҳалокат сари етаклаши турган гan. Демак, лоқайдликсари қуйилган биргина қадам ҳам инсонни маънавий ҳалокат томон олиб борувчи йўлдирки, бу йўлга тушиб қолишдан ўзимизни ўзимиз асрашимиз, ҳар лаҳзада огоҳбўлишимиз зарур.

Бундай      ёвуз      кучларга      қарши      собитқадамлик     билан      курашиш,      ўз эркинлигимизни, мустақиллигимизни ҳимоя қилишдир.

Робия ЙУЛДОШЕВА,

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист.

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026 Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди 17.08.2026 Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026