13.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.09.2026, 10:20
Қишлоқ хўжалиги 👁 347

Пахта йиғим-терими: масъулиятли давр олдидан техникалар шайлиги кўздан кечирилди

Пахта йиғим-терими: масъулиятли давр олдидан техникалар шайлиги кўздан кечирилди

Пахтакорлар учун “ғалвир сувдан кўтариладиган”, йил бўйи қилинган фидойи меҳнатларига ҳаққоний баҳо бериладиган долзарб палла бошланди. Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги пахтачилик корхоналари, фермер хўжаликлари далаларида пишиб-етилган пахта ҳосилини нест-нобуд қилмай йиғиб-териб олиш, “оқ олтин”имизни харидорларига ўз вақтида тоза ва сифатли етказиб беришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Амударё туманида ҳам кузги мавсумнинг энг долзарб ва масъулиятли даври — пахта йиғим-теримини муваффақиятли ўтказишга пухта ҳозирлик кўрилди. Хусусан, тумандаги 352 та фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ихтиёридаги транспорт тракторлари тиркамаларининг йиғим-терим мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан қатъий назорат тадбирлари олиб борилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Унга кўра, терилган пахта хом ашёсини пахтани қабул қилиш масканларига беталофат етказиш, трактор тиркамаларининг устига ёпиладиган брезентларнинг сифати, шунингдек, ёнғинга қарши ускуналар билан жиҳозланганлик даражаси бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекциясининг Амударё туман бўлими томонидан 352 та фермер хўжаликлари ва пахтачилик корхоналари ихтиёридаги барча трактор тиркамалари тумандаги 5 та пахтани қабул қилиш масканларига йиғилиб, Агроинспекциянинг туман бўлими бошлиғи Сарвар Матякубов ва туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи, сафдор Бегзод Қозоқов иштирокида яна бир бор назоратдан ўтказилди.

Назорат тадбирлари жараёнида кўпчилик трактор тиркамаларининг давлат рақами белгиси ва гувоҳномалари йўқлиги аниқланди. Аниқланган барча камчиликлар жойида бартараф этилиб, 5 та пахтани қабул қилиш масканларига йиғилган жами 748 та трактор тиркамаларига вақтинчалик давлат рақамлари ва гувоҳномалар расмийлаштириб берилди.

Тадбир жараёнида Амударё тумани Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Бегзод Қозоқов фермер хўжаликлари раҳбарлари ва транспорт тракторларини бошқарувчи механизаторларга пахта йиғим-терими мавсуми давомида техника хавфсизлиги ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишнинг аҳамияти, шунингдек, пахта исрофгарчилигининг олдини олишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида тушунчалар берди.

Таъкидланганидек, пахта йиғим-терими мавсуми давомида техника хавфсизлиги ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш ҳаётий муҳим аҳамиятга эга. Йўлларда ҳаракатланишда тезликни чеклаш, белгиларга амал қилиш, бошқа транспорт воситалари билан эҳтиёткорлик билан муомала қилиш керак. Хавфсизлик қоидаларини бузиш жиддий бахтсизликларга, жарохатларга ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир ишчи ва ҳайдовчи ўз жавобгарлигини англаб, қоидаларга қатъий амал қилиши лозим.

Кўрилаётган бу каби амалий чора-тадбирлар пахтакорларимизнинг фидойи меҳнатлари ва пешона тери эвазига етиштирилган ҳосилни ўз вақтида, нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш, пировардида нафақат деҳқонлар, балки халқимизнинг моддий манфаатдорлигини, оилалар фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026 Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди Шоир Пўлат Худойберганов ижодига бағишлаб шеърият кечаси ўтказилди 17.08.2026 Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026